26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам маҳсулотлари – пойтахтда

Маълумки, мамлакатимиз пойтахти -- Астанада халқаро ЭКСПОкўргазмаси ўтказилиши муносабати билан вақти- вақти билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси уюштирилиб, унда республикамизнинг турли чеккаларидан келтирилган сабзавотларни аҳолига қулай баҳода сотиш йўлга қўйилган. Бундай, ҳам савобли, ҳам масъулиятли вазифанинг амалга оширилишида сайрамлик деҳқонларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаш жоиз. 22-23 июль кунлари ўтказиладиган навбатдаги ярмаркага туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан 16 тонна сабзавот, тўрт тонна колбаса маҳсулотлари жўнатилди. Ушбу маҳсулотларни Қорабулоқ, Кўлкент қишлоқлари миришкорлари ҳамда “Алма” қишлоқ хўжалик ширкати жамоаси тайёрлаб берган. Таъкидлаш жоизки, жануб маҳсулотлари астаналиклар ва пойтахт меҳмонларига бозор нархидан бирмунча арзон баҳода сотилмоқда. Пойтахтликлар кузга қадар яна кўп бор сайрамлик деҳқонлар етиштирган маҳсулотлардан баҳраманд бўлишади.

ЭКИН СУВИ –ЖОН ОЗИҒИМИ?

Ёзги чиллада деҳқонлар учун экин суви муаммога айланиши сир эмас. Бу масала кўп йиллардан буён қийнаб келади. Аммо жорий йилда кўклам серёғин келиши муносабати билан экин суви бирмунча сероб бўлмоқда. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан олинган маълумотларга кўра, бу ҳудудда жами 50та канал оқиб ўтади. Уларнинг 43таси хусусий шахслар қўлида. Одатда эрта кўкламда ширкат ва деҳқон хўжаликлари сув етказиб берувчи ташкилот — “Ақсу” ДКК билан ўзаро шартнома имзолашади. Унда сувни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда фойдаланган сув учун ҳақ тўлаш шартлари аниқ кўрсатилади. Афсуски, айримлар керакли экин сувини олишадию, ҳақ тўлашни эса пайсалга солишади.Чунончи, Кўлкент қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган “Анор” ариғидан сув олувчилар мана икки йилдирки, на шартнома имзолашади, на ҳақ тўлашади. Бундай ҳолатларни бошқа жойларда ҳам учратиш мумкин. Экин суви муаммосини ҳал этиш мақсадида Оқсув дарёси ўзанида сув омбори қурилиши режалаштирилмоқда. Мабодо, бу лойиҳа амалга ошгудек бўлса, Қорабулоқ, Манкент қишлоқларига чилла ойларида етарли миқдорда экин суви етказиб бериш имконияти туғилади.

ШИРКАТЛАР ТУЗИШ — ДАВР ТАЛАБИ

Давлат раҳбарининг бевосита топшириғига биноан йил бошида республикамизда “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ширкатларини тузиш тўғрисида” Қонунига мувофиқ, жойларда майда деҳқон хўжаликлари йириклаштирилиб, ширкатларга бирлаштириш жараёни бошланган эди. Бундан бош мақсад – майда деҳқон хўжаликларини насиялаштириш жараёнларини осонлаштиришдир. Айнан ушбу Қонун доирасида Сайрам туманида ўтган вақт мобайнида 40та йирик хўжалик тузилди. Туманда ширкатлар ишини жонлантириш мақсадида қишлоқ округлари ҳокимлари иштирокида “Манкент” санаторийсида бир ҳафталик ўқув семинарлари уюштирилди. Ҳозирча, бундан тегишли натижа чиқмади. Шу кунга қадар фақат Қорабулоқ қишлоқ округида иккита, Манкентда битта ширкат тегишли ҳужжатларни насия олиш учун “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш” жамғармасига топширди, холос. Жойларда майда деҳқон хўжаликлари ўзаро кенгашиб, ширкатларга бирлаштирилса, давлатдан олинадиган турли субсидия ва имтиёзлар тезроқ ўз эгасига етиб боришга тўлиқ имконият яратилган бўларди.

 

 

И. КАРИМОВ, 2017-07-20, 11:59 588
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.