26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда уй-жой ширкатлари тузилади

Жорий йилнинг кузида Шимкент мегаполисга айланади. Шу муносабат билан шаҳарнинг тараққиёт режаси ва уй-жой-коммунал хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевнинг топшириғига кўра, вилоят марказининг сармоявий жозибадорлигини ошириш,  аҳолиси ва меҳмонларига фаровон турмуш шароитлари яратиб бериш, санитария аҳволини яхшилаш масаласи алоҳида назорат остига олинган. Вилоят ҳокимлиги йиғилишида бу масала кўриб чиқилиб, тегишли бошқармалар раҳбарларига топшириқлар  берилганди. 

Шимкент шаҳрини янада ривожлантиришни таъминлаш юзасидан берилган топшириқларнинг ижроси хусусида энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалиги раҳбари Марғулон Марайим ҳисобот берди.

Бугунги кунда кўп қаватли уйлар турғунларига зарур шарт-шароитлар яратиш, уй-жойни таъмирлаш асосий муаммолардан ҳисобланади. Шимкентдаги кўп қаватли уйларнинг кўпчилиги 1930-1990 йилларда қурилган, шу боис, анча қисми эскириб, тўзиб кетган. Бошқарма раҳбари кўп қаватли уйларнинг кондоминиум сифатида рўйхатга олинаётгани, шунингдек, турар жойларни таъмирлаш ва сақлаб қолиш хусусида гапирди.

– Жорий йилда Шимкентда 2020 йилгача минтақаларни ривожлантириш дастурига кўра, 67та кўп қаватли уйларни мураккаб таъмирдан ўтказиш режаланган. Шаҳар ҳокимлиги томонидан 21та уйга лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди, вилоят бюджетидан 229,6 млн. тенге ажратилди, – деди Марғулон Марайим.

Бошқарма раҳбари 1992 кўпқаватли уйлардан 293 тасининг адлия органларида рўйхатдан ўтишини назорат қилишни ва ишларни мувофиқлаштиришни таклиф этди. 

– Кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш учун квартира эгаларининг розилиги билан квартира соҳиблари ширкатлари ёки иншоот бошқаруви кондоминиуми тузиш зарур. Бугунги кунда 17та бошқарувчи компания 1120 уйга хизмат қилмоқда. Бу жуда кам. Мазкур йўналишда ишларни жонлантириш лозим. Бундан ташқари, бугунги кундан бошлаб уйларни қишки иситиш мавсумига тайёрлаб бориш зарур, – деди вилоят ҳокими Ж. Туймебаев.

Йиғилиш давомида шаҳар тозалиги, табиий газдан самарали фойдаланиш, электр энергияси, ичимли сув, қувурлар ва иссиқлик таъминоти масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шу билан бирга, сервис ва бошқарув компаниялари тузиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, шаҳарда йил бошида 9 та сервис компанияси мавжуд эди, бугунги кунда улар сони 17тага, хизмат кўрсатилаётган кўпқаватли уйлар сони эса 1120 тага етди. 

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-20, 12:01
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.