26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Парламент депутати сайловчилар ҳузурида

Парламент депутатларининг вилоят аҳли билан учрашувлари давом этмоқда. Шу кунларда Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев Ўтрор туманида ўтган қатор тадбирларда иштирок этди. 

Депутатни Ерлан Айтаханов Шаулдер қишлоғидаги шифохонанинг бугунги кундаги фаолияти билан таништирди. Янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган ушбу масканда 58 шифокор, 121 ўрта бўғин тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Бош шифокор Файзулла Ширинбеков 1 июлдан жорий этилган мажбурий ижтимоий тиббий суғуртанинг аҳоли учун мақбул жиҳатларини кўрсатиб ўтди ва бу борада тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Сўнгра депутат Шаулдердаги янги спорт саройи қурилишини кўздан кечирди. Май ойидан бошланган бу иншоотнинг қурилиши 2018 йил июль ойида якунланиши режаланган. Унинг ишга қўшилиши Ҳожимуқон юртидан яна кўплаб полвонлар, донгдор спортчилар етишиб чиқишига сабаб бўлишига шубҳа йўқ.

Орис дарёси соҳили сайёҳларга мосланиб, қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Май ойида бошланган бу ишларнинг боришини кўздан кечирган меҳмонлар унга ижобий баҳо бердилар. Иншоот октябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Тумандаги республика аҳамиятига молик йўллар ва сайёҳлик марказларини ободонлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Мажлис депутати тақдим этилган макет орқали Ўтрортепа қўрғони ва Арслонбоб мақбараси атрофини ободонлаштиришнинг қандай юритилиши билан танишди. Туман ҳокими бу лойиҳа бюджетга киритилиши учун барча ҳужжатлар тайёрлигини айтди. 

Сўнгра Темир қишлоғидаги саноат майдонига сафар қилинди. Унда жўхори етиштиришга оид ишлар кўздан кечирилди. 2016 йил ишга қўшилган корхона йилига 10 минг тонна маҳсулотни қайта ишлай олади. Бу ерда 20 нафар иш ўрини мавжуд. Корхона раҳбари Ж. Қиябаев корхонани янада кенгайтириш ниятида. 

Шундан сўнг депутат янгидан қурилган, барча шарт-шароитлар муҳайё 140 ўринли боғчани айланиб кўрди. Ўтган йили март ойида қурилиши бошланган бу иншоот тез кунларда фойдаланишга топширилади. 

Сафар якунида “Нур Отан” партияси туман филиали биносида жамоат қабули ўтказилди. Аҳолининг арзлари, фикр ва таклифлари тингланди. Газ таъминоти, кредитлар бериш, бошқа ижтимоий масалаларга оид саволларга атрофлича жавоб берилди.

Сафар якунида ҚР Парламенти Мажлиси депутати Ф. Қоратоев туман ҳокимига “Менинг Ватаним – Қозоғистон!» китобини тақдим этди.

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-07-20, 12:02 732
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.