26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Журналистлар Туркияда тажриба алмашишди

Вилоятимизнинг бир гуруҳ журналистлари Туркия мамлакатига хизмат сафари билан борди. Мақсад – қардош давлат ОАВларининг фаолияти билан танишиб, тажриба алмашиш. 

Делегатларни аввало Қозоғистон Республикасининг Туркиядаги бош консули Еркебулан Сапиев қабул қилиб, уларга омад тилади. Бугунги элчиларга топширилган вазифаларнинг бири – Қозоғистонга сармоя жалб этиш. Бош консул Е. Сапиев бу борада турк сармоядорларининг Жанубий Қозоғистон вилоятига қизиқиши ортаётганини таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистонда Қозоқ-Турк индустриявий минтақаси фақат бизнинг вилоятимиздагина бор. Шу боисдан ҳам келгусида қўшма корхоналарни кўпайтириш диққат марказида бўлади.

Шундан сўнг мухбирлар гуруҳи Истамбул шаҳридаги 16 соҳавий телеканалларни бирлаштирадиган Туркиянинг бош телеканали ТРТ медиа холдингига ташриф буюришди. Ярим асрдан зиёд тарихи бор телеканал 1974 йилдан буён уззукун 40 тилда хабар тарқатиш имкониятига эга. Давлат телеканали ва радиотузилмасини бирлаштирган агентликда бугунги кунда 8 500 нафар ходим меҳнат қилади. Улар мамлакатда, жаҳонда бўлган воқеаларни холис ва ўз вақтида етказиш билан шуғулланади. Журналистлар сафар давомида 1500 киши меҳнат қилаётган ташкилотнинг Истамбулдаги ваколатхонасида бўлиб, медиахолдинг раҳбари Абдулхамит Авсар жаноблари билан фикр алмашиб, суҳбатлашди. Томонлар қардошлик ҳамда ҳамкорлик муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадидаги режалар билан  ўртоқлашишди.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-20, 12:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.