26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик уфқлари кенгаймоқда

ЭЛБОШИ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ ЛИ МЕН БАК БИЛАН УЧРАШДИ.

Давлат раҳбари Корея Республикасининг собиқ Президентини Қозоғистонга ташрифи билан қутлаб, ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасида Корея Республикаси павильонининг очилиш маросимида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Элбоши Ли Мен Бак Давлат раҳбарлиги даврида икки мамлакат ўртасида ўзаро ишонч, очиқлик ва ҳамфикрлик қарор топганини юксак мамнуният билан таъкидлади, унинг Қозоғистон ва Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дастурини амалга оширишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

– Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик Сизнинг Корея Республикаси Президенти вазифасидаги фаолиятингиз даврида янги стратегик босқичга чиқди, бунинг замирида жуда катта заҳматли меҳнат бор, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон ва Корея Республикаси муносабатларининг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинар экан, ўзаро фойдали бўлган барча соҳаларда юқори технологияли қўшма лойиҳалар сонини оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланди. 

Ўз навбатида Ли Мен Бак Нурсултан Назарбаевга давлат фаолиятида улкан омад ва муваффақиятлар, Қозоғистон халқига эса тинчлик ва янада юксалиш тилакларини изҳор этди.

 

 

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди, 2017-07-20, 12:05 816
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.