26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муштарий илҳоми

Тўртликлар

Эй, дўстим, бу дунё қолар барчадан, 

Биров кеч кетади, биров дафъатан.

Шундай умр суринг, кетганингизда, 

Дунё бўшаб қолди, десин орқадан.

***

“Маҳбубамга”ни ўқиб, толдим хаёлга, 

Меҳрни кўп берибмиз, қаранг, аёлга. 

Нима қайтди ҳануз билолмай ундан

Қиёслаб юрибмиз уни – ойга, ҳилолга.

***

Виқор ярашади тоғларга фақат, 

Инсон виқор ила топмаган роҳат.

Ким ўзин баланд  деб ўйласа, билсин.

Адашибди, қилсин, тавба, ибодат.

***

Қалбим бир қалб домига тушди, 

Домимас, ишқнинг нақ комига тушди.

Саҳрою чўлларни кезиб ахийри, 

Муҳаббатнинг Эрам боғига тушди.

***

Сен ваъда бердингми, уни бажармоқ, 

Ҳаракатини бошла, эрта-эртароқ.

Билиб қўй, ваъдада Оллоҳ турибди, 

Қабрингни ўйла сен, бўлмасин торроқ!

*** 

Жаннат ва жаҳаннам ёнма-ён қўшни, 

Ким жаннати бўлдию, ким дўзах тушди, 

Ақл чархидан ўтказгин, эй, дўсти азиз, 

Ким гулга бурканди, ким олов қучди.

 

Эй санам...

Эй, санам, мен сенга оримни бердим, 

Нафақат оримни, боримни бердим, 

Бир лаҳзалик суҳбатинг учун,

Қанча илтижою зоримни бердим.

 

Эй, малак, мен сени осмоним дедим, 

Муҳаббат қасримнинг посбони дедим.

Қоронғу қалбимга зўр ишқинг ила,

Оромбахш нурларин сочгоним дедим.

 

Эй, дилбар, сенинг ишқингла куйиб, 

Аввало, Оллоҳни, сўнг сени суйюб, 

Яшаб ўтаяпман бахтимдан мамнун, 

Сенинг тафтли меҳрингни туйиб.

Эй, санам, мен сенга боримни бериб...

 

Шукур

Йиллар ўтиб, қувонч-ташвишла,

60ни ҳам қаршилаб олдим.

Оллоҳимга беҳад шукурла, 

Розилигим баёнлаб олдим.

 

Ўтди умр, қандай, билмадим, 

Шукурсизла бир замондаман.

Раббимдандир бахтим-омадим, 

Шу боисдан соғ-омондаман.

 

Бахтим учун, омадим учун,

Ризқим учун, Раббимга шукур.

Элим, юртим тинчлиги учун,

Сизлар учун Раббимга шукур.

 

Шоирни ўқиб...

Хаёллар ҳар томон тўзиб турганда, 

Қалбинг ҳам таскинга бўлганида зор.

Назмдан бир шингил ўқи, шу он, 

Юрагинг тинчланар, унда роҳат бор.

 

Қоронғу тунларинг чўзилиб кетиб,

Ёруғлик кунларга бўлсанг интизор. 

Назм китобини ўқигин олиб, 

Нур тўлар, қалбингга, унда ҳикмат бор.

 

Ҳаёт саҳросида ташналик сезсанг, 

Ғам-ғусса дилингга етказса озор, 

Назм булоғидан сув ичгил, билсанг, 

Унда қанча-қанча даво, роҳат бор.

 

Эй дўстим, бу назм шундай бир даргоҳ, 

Унда гул-чаманлар, абадий баҳор.

Фақат ихлос ила ўқисанг, оҳ-оҳ, 

Дилинг равшан тортар, унда лаззат бор.

 

 

Абдулҳамид САЪДУЛЛАЕВ. Қорабулоқ қишлоғи, 2017-07-21, 18:36 822
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.