26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда ҳам юрак жарроҳи ўтказилади
Жанубий Қозоғистон вилоятида биринчи марта юрак операцияси амалга оширилди. Буни вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Мухан Егизбаев маълум қилди. Туркиядан атайин келиб, Шимкент шаҳрида маҳорат сабоғиини ўтказган Истамбул шаҳри касалхонасининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Белхам Ақпинар ҳамда кардиомарказ бош шифокори, фан доктори Спандияр Бекжигитов матбуот анжумани ўтказдилар. – Илтифотингиз учун раҳмат! Сиз билан тажриба алмашишга, имко­ниятларимни кўрсатишга ёрдам­лашган фуқароларга миннатдорчилик билдиргим келади. Икки кун ичида 5 нафар бемор операция қилинди, – деди Белхам Ақпинар. Бу жарроҳи юракнинг ишемия хас­талиги билан бир қаторда, юрак қопқоқчалари зарарланган беморларга қилинади. – Туркиялик малакали шифокор, про­­­­­­­фессор Белхам Ақпинарга мин­нат­­­­дорчилигимиз чексиз. Меҳмон ши­фокорларнинг мақсади – Жанубий Қо­зоғистон вилоятида ҳамкасбларнинг малакасини ошириш, аҳоли саломат­лигини яхшилаш, мураккаб операция­лар­ни жарроҳларга ўргатиш. Ав­ва­л­­ла­ри бундай жарроҳилар Ал­мати ва Астанадаги республика мар­каз­ла­ридагина амалга ошириб келинса, вилоят миқё­сида биринчи марта йўлга қўйилди. Бу дунёнинг ҳамма мам­лакатларида ҳам қилинавермайдиган операция. Шуни таъкидлаш ло­зимки, жарроҳи давлат ҳи­собидан молиялаштирилди. Биз туркиялик мутахассислар би­лан келишиб олдик. Агар бизнинг ши­фокорлар Туркияга бориб, мала­касини оширадиган бўлса, йўл хара­жатларидан ташқари, ҳамма чиқим­ларни улар ўз зиммасига олди. Бу, вилоят шифокорларига берилган улкан имконият, деб ўйлайман. Келажакда шундай мураккаб операцияларни ўзи­мизнинг врачларимиз ҳам амалга оши­радиган бўлади, – деди Мухан Кенесбекули. Кардиология бўлими мудири Бауржан Байтўренинг айтишича, операцияда уч нафар шифокор иштирок этган. Унинг дастлабки босқичида Белхам жаноблари қатнашган. Кейингисини шифокорнинг ўзи қилган, профессор маслаҳати билан. – Ҳаммамиз ўргандик. Жарроҳига тегишли саволларимизга жавоб олдик, керакли маълумотларни қоғозга ҳам ту­ширдик. Ўқиб, изланиб, давом эт­тиришимизга ишончим комил. Сўзим­нинг далили сифатида ўзимиз операция қиладиган бир беморни жарроҳига тайёрлаяпмиз, – деди бўлим мудири. Сўнгги икки йилда вилоят кар­диология марказида 620та, 2016 йили – 310та юрак операцияси амал­га оширилган. Қозоғистонда кар­диохирургиявий жар­роҳини амалга оширадиган 27та марказ бор. Алмати шаҳридаги А. Сизғанов номли Миллий илмий хирургия марказида ўтган йили 274 жарроҳи ясалган. Умуман, вилоят кардиология марказида эса сўнгги 7-8 йилда 3000та юрак операцияси қилинган. Шифокорларимизнинг аксарияти хориж мамлакатларида малакасини ошириб қайтган. Улар мураккаб опера­цияларни ўзлаштирмоқда. Ҳатто, юракни алмаштиришга ҳам тайёр, – деди марказ бош шифокори Спандияр Бекжигитов.
М. УСМОНОВА, 2017-04-18, 11:34 808
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.