26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ОҢТҮСТІК” МСМ ярим йилда 2000га яқин лойиҳани қўллади

“ОҢТҮСТІК” минтақавий сармоявий маркази 8 йилдан буён вилоят фуқароларига имтиёзли кредит бериш орқали тадбиркорларга мадад бериб келмоқда. Бугунгача компания 48,8 млрд. тенгелик 16240та лойиҳани молиялаштирган.

Натижада вилоятимиздаги 16 мингдан зиёд тадбиркор ўз бизнесини очиб, юксалтириш учун компаниядан молиявий кўмак олган. Амалга оширилган лойиҳалар доирасида 40907 янги иш ўринлари барпо этилган.

“ОҢТҮСТІК” МСМ ўзининг шўъба корхонаси “Ырыс” микромолия ташкилоти билан бирлашиб, йил бошидан бери 4,9 млрд. тенгени ташкил қиладиган 1903 лойиҳани молиялаштирган. Натижада 3994 янги иш ўринлари очилади.

Молиялаштирилган лойиҳаларнинг 56,3 фоизи чорвачиликни ривожлантиришга йўналтирилган. Ушбу йўналишда 2,75 млрд. тенгени ташкил қиладиган 941та лойиҳа молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Бундан ташқари, кўкламги дала ишларини юритиш ва экинчиликни ривожлантириш борасида 1,7 млрд. тенгега 894 лойиҳа, иссиқхоналар барпо этиш бўйича 148,2 млн. тенгега 41та лойиҳа молиялаштирилиб, 128,2 млн. тенгени ташкил қиладиган 7 қишлоқ хўжалик техникаси лизингга берилган.

Айтиш жоизки, компания ўзининг бир қанча афзалликлари билан ажралиб туради. “ОҢТҮСТІК” минтақавий сармоя марказидаги устама ҳақ миқдори 7-8 фоизни ташкил этади ва кредитни расмийлаштириш борасида қўшимча тўловлар, комиссиялар олинмайди. Насияга олинган пулни қайтариш жадвали ҳар бир тадбиркор учун алоҳида кўрилиб, қулайлик билан берилмоқда. Қишлоқ ерлардаги кўчмас мулк, пахса уйлар ҳам бозор нархида баҳоланиб, гаровга олинади. Шунингдек, қишлоқ аҳолисига қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳар бир туман марказида ташкилотнинг минтақавий бўлими фаолият юритмоқда.  

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-07-21, 18:45 797
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.