26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят аҳолиси 25 минг 234 кишига кўпайди

2017 йилнинг 1-июнига қадар Жанубий Қозоғистон вилоятининг аҳолиси сони 2894816 нафарга етди. Улардан шаҳар жойларда 1317031, қишлоқ жойларда 1577785 фуқарони ташкил этди. Ўтган йил билан таққослаганда аҳолининг сони 1 фоизга ёки 28448 кишига ортган. Бу ҳақда минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Жанубий Қозоғистон вилояти Статистика департаментининг бошлиғи Айдар Абилдабеков маълум  қилди.

– Республика бўйича бизнинг вилоят туғилиш ва демографик кўрсаткичлар бўйича 1-ўринда. Жорий йилнинг беш ойи мобайнида вилоят туғилиш жиҳатидан республикада олдинги қаторда. 2017 йил январь-май ойларида 1000 нафар қиз, 1076 нафар ўғил болалар дунёга келди. Бу ерда ўғил болаларнинг туғилиш тенденцияси сақланланмоқда, – деди Айдар Ахметбекули.

Аҳоли умумий сонининг ўзгаришига демографик ўсиш яъни туғилган ва вафот этганлар сонининг ўзгариши таъсир қилади. 2017 йил январь-май ойларида вилоятда аҳоли 25234 нафарга кўпайган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида аҳолининг ўртача ойлик даромади 41069 тенгени ташкил этган бўлса, 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 1,1 фоизга ортган. 2017 йил биринчи чорагида вилоят бўйича бир ходимнинг ўртача ойлик маоши 95705 тенгени ташкил этган бўлиб, 2016 йилнинг ушбу чораги билан таққослаганда 3 фоизга ортган. 

Йиғилишда департамент раҳбари журналистлар томонидан меҳнат ҳақи, озиқ-овқат баҳоси, савдо-сотиққа оид саволларга жавоб берди.

 

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-07-21, 18:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.