26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентлик йигит лотин алифбосига ўтишнинг осон йўлини ўйлаб топди

Жанубий Қозоғистон ви­лояти ҳокимлиги ташкил эт­ган “Хакатон” хакерлик ма­рафонининг ғолиблари аниқ­­ланди. Шимкентлик  ихти­ро­чи  Қуаниш Рисқу­­­­­­лов лотин ҳарфига кўчиш пайтида уч­райдиган қийинчиликларни енга оладиган усулни тавсия этиб, 1 млн. тенгени қўлга киритди. 

Ёдингизга солсак, IT мутахассислари орасида ўтган танлов вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан бундан бир ой бурун эълон қилинган эди. “Хакатон” марафони Элбоши сиёсатини қўллаш мақсадида йўлга қўйилган лойиҳа. 

Тадбирда талабалар, ўқувчилар, ёш ихти­­­­­­­­­­рочилар ва турли даражадаги IT мутахас­сис­ларидан иборат 50 киши иштирок этди. Улардан 8 нафар IT мутахассисининг лойиҳаси энг яхши деб топилди. 

Қуаниш Турсунқулули ахборот технологиялари соҳасида 8 йилдан буён тер тўкиб келади. У бунгача бир неча компьютер дастурларини тай­ёрлаб, Алмати, Астана шаҳарларида ўтган республика танловларида совринли ўринларни эгаллаган. Танлов ҳакамлари Қуанишнинг лойи­ҳасини ўз вақтида тайёрланган дастур деб баҳолади. 

Келгусида кирилчани лотин ҳарфига бир зумда алмаштирадиган дастурга маблағ  ажратиб, амалга кенг кўламда жорий этиш мўлжалланмоқда. Ташкилотчилар лойиҳанинг келгусида давом эттирилишини айтдилар.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-21, 19:04 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.