26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна меросхўрлик ҳақида

Юртимизда  мулк, шу жумладан, меросхўрлик Қозо­ғистон Республикаси Конституциясининг 26-модда 2-бандига кўра қонун билан ҳимояланган. 

Меросхўрлик – қадимий ҳуқуқий соҳанинг бир қис­ми бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-ҳуқуқий тарзини белгилайди. Меросхўрлик ҳуқуқи энг барқарор ҳуқуқий институт ҳисобланади. Қадимда, масалан, ота вафот этса, унинг мол-мулки фарзандларига ўтган. Уни тақ­симлашда муаммолар пайдо бўла бошлагач, меросни васиятнома орқали қолдириш одатга айланди. 

Мерос сўзи «Виросатун» сўзидан олинган бўлиб маънавий ёки молиявий ҳаққа эга бўлиш дегани. Яъни, бирон нарсанинг  бир шахсдан бошқасига ўтишидир. Шу маънога кўра, “Мерос” мол, бойлик, илм, улуғликни ўз ичига олади.

Қуйида Жанубий Қозоғистон вилоят судининг судьяси  С. Жақсилиқов  мавзуни давом эттиради.

Мерос икки хил тартибда бўлади: қонун ёки васиятнома асосида. Қонун бўйича меросхўрлик мулк эгаси вафот этганидан кейин ўзига тегишли хусусий мулкни маълум бир шахсга ўтказиши  белгиланмаган ҳол­ларда вужудга келади. 

Васият бўйича меросхўрлик та­йин­ланганда мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меросхўрлар ўртасида тақсимланади, шунингдек, ворисларни бел­гилаш тартиби фақатгина мерос қол­дирувчининг эрки билан амалга оширилади.

 

Меросга эгалик қилиш учун нима қилиш керак?

Қозоғистон Республикаси Маъмурий кодексининг 1076-моддасига биноан, мерос очилган жойдаги давлат нотариуси ме­росхўрларнинг ёзма аризаларига кўра, ме­росга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради. Меросни қа­бул қилиш ҳақидаги аризалар нотариуслар  томонидан тегишли тартибда тас­диқланган бўлиши лозим. 

Меросхўрлик  фуқаро­ларнинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган, деб эълон қилиниши натижасида  очилади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғ­­­­ри­сидаги гувоҳнома ме­рос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтгандан кейин берилади. 

Васиятнома қонунда белгиланган тартибда ёзилиб, уни нотариус  тасдиқлаши керак. 

Мерос қолдирувчи уни олувчига айрим мажбу­­риятларни юклашга ҳақли. Масалан, уйдан фойда­ланган ҳолда, ундаги расмларни музейга тақдим этишини сўраб ёзилган васиятномалар кузатилган.

Меросни тақсимлаш масаласига келсак, мерос­хўр­ларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақ­дирда эса, суд тартибида амалга оширилади. Меросхўрлардан исталган бири  меросни қабул қилиб олган шахсдан  қонун бўйича мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли.

Васиятноманинг маълум бир андазаси  тасдиқ­ланмаган. Чунки васиятнома унинг муалли­фининг ўз хоҳиш-иродасидан келиб чиққан бўлиб, матн мазмуни ҳам шунга мувофиқ бўлади.

 

Меросхўрдан қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

* Меросга эгалик қилиш сўраб ёзилган ариза;

* мерос қолдирувчининг вафоти ҳақида гувоҳнома;

* никоҳ гувоҳномаси (агар мерос қолдирувчи ва олувчилар эр-хотин ҳисобланса);

* барча фарзандларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси (агар қиз фарзанднинг турмушга чиққач фамилияси ўзгарган бўлса, никоҳдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома) ;

* мерос қолдирувчининг  яшаш  жойидан маълумотнома ва уй дафтаридан кўчирма;

* уй мерос қолдирилаётган бўлса, давлат кадастр корхонасидан маълумотнома;

* мерос банк ҳисоб рақамидаги пул бўлса, банк омонат дафтарчаси;

* мерос автомашина бўлса, техпаспорти; 

* ҳар бир шахснинг паспорти (гувоҳномаси)

Агар васиятнома қолдирилмаган бўлса-чи?

У ҳолда мерос қонунда белги­ланган навбат бўйича тақ­симланади:

1. Фарзандлари, хотини, ота-онаси, невара-эва­рала­­­ри.

2. Ака-ука, опа-сингиллари, бува-бувиси, жиянлари.

3. Амаки-тоғалари, амакивачча-холалари.

4. Катта бува-бувилари, жиянлари, амакивачча, холаваччаларининг фарзандлари. 

Агар бундай яқин қариндошлари бўлмаса, ўгай ака-укалар, опа-сингиллари қолдирилган мулкка эгалик қилишлари мумкин. Лекин, улар меросхўр билан бирга камида 10 йил яшаган бўлишлари керак. 

Савол:

– Янги қурилаётган ёки қурилган уй-жойлар расмий­лаштирилмаган бўлса, васият­номада кўрсатилган бўлишига қарамай, унга эгалик қилиш ҳуқуқи бериладими?

Жавоб:

– Мерос қолдирувчи вафот этгунига қадар тегишли тартибда расмийлаштирилмаган уй, далаҳовли, гараж ва бошқаларга нисбатан тузилган васиятнома кучга эга бўлмайди.  

Ушбу бино ва иморатларга нисбатан мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг тегишли ҳокимлик ёки суд томонидан мерос қолдирувчи номига эгалик ҳуқуқи белгилансагина мерос  очилган бўлиб ҳисобланади.

 

Олдиндан ошкор этилмайди

 

Нотариус васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахс, шунингдек, васият қилувчининг  ўрнига васиятномани имзолаган фуқаро мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмунига, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишга оид  маълумотларни ошкор қилишга ҳаққи йўқ.

 

Нотариус хизмати қанча туради?

 

Албатта, нотариус хизмати бепул эмас. Васиятни тасдиқлаш – 6363 тенге, мерос­хўрлик тўғрисидаги гувоҳномани бер­гани учун 8484 тенге тўла­нади.

 

Динимизда

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордилар ва: «Эй, Аллоҳнинг Расули, гувоҳ бўлинг, мен Нўъмонга ўз молимдан бу­­­­ни бердим», деди. «Ҳамма ўғилларингга, шунга ўхшаш бер­дингми?» дедилар у зот. «Йўқ», деди. «Бунга мендан бошқани гувоҳ қил»,  дедилар ва сўнгра: «Сени уларнинг барчаси сенга бирдек яхшилик қилиши хурсанд қиладими?» дедилар. «Ҳа», деди. «Ундоқ бўлса, йўқ!» дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар», дейилган. (“Мерос китоби”дан).

М. ЭЛТОЕВА, 2017-07-21, 19:05 732
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.