26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши белгилаган вазифалар муҳокама этилди

Маълумки, Қозоғистон Республикаси Парламент депутатлари июль ойидан бошлаб сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Парламентдаги “Нур Отан” фракцияси ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси аъзоси Фахриддин Қоратоев тасдиқланган дастурга мувофиқ, Туркистон шаҳрида Элбошининг топшириқлари, давлат дастурларининг ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида фуқаролар билан учрашди. 

Дастлаб, халқ ноиби Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев ҳамроҳлигида Эски Иқон қишлоғидаги Мираҳмад Мирвоҳидов раҳбарлик қилаётган деҳқон хўжалиги аъзолари билан учрашди. Бу ерда Набихон Мубораков ичимли сув масаласи, хусусан, қудуқ қазиш ишлари ниҳоясига етмаганини маълум қилди. Унинг саволига шаҳар ҳокими А. Ўсербаев жавоб қайтарди: “Туркистондаги 24 қишлоқ округининг 13тасида сув узлуксиз берилмоқда. 9тасида эса, муаммо бор. Эски Иқон қишлоғида белгиланган жойдан сув чиқмай қолгани сабабли муаммо туғилди. Лекин, биз, уни назоратга олганмиз. Шунингдек, у қишлоқни газлаштиришга жорий йил 956 миллион тенге ажратилганини айтди”.

Миришкорлар техника эскиргани, лизингга олиш қимматлиги ҳақида куюниб гапириб, бу борада имтиёзлар берилишидан умидворликларини билдиришди.

Шундан сўнг, Парламент Мажлиси депутати Туркистонда барпо этилиб, бугунги кунда бир неча соҳа бўйича иш бошлаган индустриявий минтақанинг фаолияти билан танишди. Жумладан, “ГРАНД МИКС” мебель цехининг иш жараёнини кўздан кечирган 

Ф. Қоратоев маҳсулотларга миллий номлар берилиши мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлади. Замонавий жиҳозлари элга манзур бўлаётган корхона раҳбарлари давлатдан имтиёзли насия олиб, ишлаб чиқариш қувватини ошираётганликларини таъкидлашди. Депутатнинг индустриявий минтақада қурилиши оқсаётган лойиҳалар борасидаги фикрлари шаҳар раҳбарларини бефарқ қолдирмади.

Ф. Қоратоев “Нур Отан” партияси Туркистон шаҳар бўлимида партия фаоллари билан учрашди. Унда партия раиси, Элбоши Н. Назарбаев юклаган вазифаларни ўз вақтида амалга оширишда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни алоҳида эканлигини айтган депутат, бўлимда самарали иш юритиш учун барча шароитлар муҳайёлигидан мамнунлигини яширмади. 

Учрашувда Парламент Мажлиси депутати Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида кўтарилган масалаларга жиддий ёндашиш зарурлигини ва уни амалга ошириш Мустақил Қозоғистонни янги чўққилар сари етаклашини таъкидлади.

Учрашувдан сўнг Ф. Қоратоев қабулига ёзилган фуқароларнинг талаб-арзларини тинглаб, кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал этилишига кўмаклашадиган маслаҳатларини берди.

Сафар сўнггида Парламент Мажлиси депутати Туркистон шаҳар ҳокимлигида маданият соҳаси ходимлари билан учрашди. Унда халқ ноиби Давлат раҳбарининг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактуби ва “Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифалар бўйича фикр билдириб, уларда қайд этилган тадбирларни амалга оширишда ҳамма ўз ўрнида жонбозлик кўрсатиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. 

Учрашувда Ф. Қоратоев Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаевга уч – қозоқ, ўзбек ва рус тилида чоп этилган “Менинг Ватаним – Қозоғистон” китобини тақдим этди. 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-21, 19:09 693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.