26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Парламент депутати Сўзоқда

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг депутати, “Нур Отан” партияси фракциясининг аъзоси Байдилда Жилқишиев хизмат сафари билан Сўзоқ туманида бўлди. Сафар давомида Мажлис депутати туманнинг саноат минтақасида жойлашган “UKO-S-Star” металл бирикмалар заводи” МЧБ иши билан танишди.

Ҳозирги кунда уран ишлаб чиқариш ва корхоналар учун металл бочкалар ясайдиган завод йилига 50 000 дона металл бочка чиқаради. Айни пайтда заводда 35 киши меҳнат қилади. 

Халқ ноиби пластик қувурлар чиқариш билан шуғулланадиган “Благо-Лизинг НПЗ” МЧБнинг, йодланган туз ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган “Дархан-АС” ишлаб чиқариш ширкатларини ҳам оралаб, индустриявий минтақадаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ишига муваффақият тилади. 

Шундан сўнг депутат 2016 йилнинг декабрида, Тўнғич Президент куни арафасида фойдаланишга топширилган “Фахрийлар уйи”да туман фахрийлари билан учрашди. Йиғин давомида депутат меҳнат фахрийларига мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органида бажарилаётган ишлар, элимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бориши ҳақида атрофлича гапириб берди.

Ўз навбатида сўзоқлик фахрийлар халқ ноибига ишда омад тиладилар. Учрашувни туман ҳокими Салихан Пўлатов якунлади.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-21, 19:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.