26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЖанубданЭКСПга сабзавот карвони йўл олди

22-23 июль кунлари Астана шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилоятининг ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига бағишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган карвон пойтахтга йўл олди. Бу – вилоят миришкорларининг ЭКСПОдаги тўртинчи ярмаркаси.

Жануб деҳқонлари бу сафар шаҳар меҳмонлари ва аҳлига қиймати 171 миллион тенге бўлган 420 тонна маҳсулот тавсия этади. Айтганча, вилоятимиз миришкорлари ЭКСПО даврида пойтахтда олти маротаба ярмарка ўтказишни режалаштириб қўйишган.

Мазкур ярмаркаларга асосан сабзавот, озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари жўнатилмоқда. Чунки, ёзнинг жазирама кунлари уларга талаб кучли бўлади. ЭКСПО меҳмонларига Чордаранинг “тил ёрар” қовун-тарвузлари, Тулкибошнинг ширин-шакар олмалари, Сариоғочнинг мазали помидорлари ёқишига шубҳа йўқ. Ярмаркага борган миришкор-деҳқонларимиз бир йўла кўргазмани ҳам томоша қилиб қайтадилар.

Айтиш жоизки, жорий йил вилоятимизда экин майдонлари 11,4 минг гектарга кенгайиб, 800,2 минг гектарни ташкил қилди. 35,3 минг гектарда сабзавот, 13,3 минг гектарда картошка, 57 минг гектарда эса полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Об-ҳаво қулай келганлиги боис, деҳқон хўжаликлари мўл ҳосил олмоқда. Бугунги кунгача 576,7 минг тонна сабзавот, 325,2 минг тонна полиз маҳсулотлари, 105,5 минг тонна картошка йиғиб олинган. Етиштирилган маҳсулот ички бозордан ташқари шимолий вилоятлар ва қўшни давлатларга жўна­тилмоқда.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-21, 19:12 1170
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.