26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озик-овкат ярмаркаларининг сони ортади
Бу топшириқ вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида ўтган селектор йиғилишида вилоят тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий ривожланиш ҳамда туризм бошқармасининг раҳбарларига юклатилган эди. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари нархларининг ўсишига йўл қўймаслик учун ўтказилган мажлисда ушбу бошқарма раҳбарининг ўринбосари Иляс Ўспанов февраль ойидаги истеъмол саватчасини шарҳлаб, нархни барқарорлаштиришга доир ишларнинг мунтазам ўтказилаётганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, ўтган ойда вилоятимизда тухум баҳоси 4,7, кунгабоқар мойи – 1,7, шакар 1,3 фоизга арзонлашган. Бинобарин, мавсумий даврга боғлиқ равишда минтақамизда картошка, карам ҳамда пиёз баҳосининг ўсиши кузатилган. Нархни барқарорлаштириш мақсадида вилоят ҳудудида махсус штаблар тузилиб, баҳони асоссиз ўстирмаслик учун вилоятдаги савдо бозорлари, уйлари ҳамда дўконлар раҳбарлари билан 270та меморандум имзоланганини айтган раҳбар ўринбосари йил бошидан бери бозордаги баҳодан 10-15 фоизга арзонлаштирилган 26та озиқ-овқат ярмаркаси (198 тонна маҳсулот) ўтганини айтди. Бундан ташқари, барқарорлаштириш жамғармаси орқали шу йилнинг икки ойида 60,2 тонна маҳсулот сотилган. Сўзи сўнггида Иляс Есетули баҳони барқарорлаштириш мақсадида келгусида нархи кўтарилиши мумкин бўлган шакар, гречка, сабзи ҳамда макарон маҳсулотларини барқарорлаштириш жамғармаси орқали сотиб олиш режалаштирилаётганини айтди. Шунингдек, картошка ва пиёз маҳсулотлари қийматини деҳқон хўжаликлари билан фючер шартномалари тузиш орқали барқарорлаштириш кўзда тутилса, қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ҳафтасига 2 марта ташкил этиш, Шимкентда ижтимоий дўконлар очиш, транспорт-логистика марказлари базасида озиқ-овқат товарларининг улгуржи савдо марказларини қуриш ҳамда коммунал бозор очиш ишлари тез орада йўлга қўйилишини етказди. Ушбу маълумотлардан қаноатланган Жансейит Туймебаевнинг нархни барқарорлаштириш борасида бажарилаётган ишлардан унча кўнгли тўлмади. Режадаги ишларни пайсалга солмай, бугуноқ бошлаш кераклигини таъкидлаган минтақа раҳбари озиқ-овқат камаядиган вақт – кўклам пайтида нархлар пасайтирилган озиқ-овқат ярмаркалари сонини кўпайтириб, шаҳардаги одам гавжум 3та нуқтада, ҳафтасига камида 3 марта ярмаркалар ташкил этишни топширди. Шунингдек, бозордаги нархларга барқарор мониторинг ишларини юритиб, вазиятни назоратда ушлаб туришни юклади.
Саодат МЎМИНБОЙ қизи., 2017-04-04, 16:19 798
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.