26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дастурлар самара бермоқда
Элбоши Бош вазир Б. Сағинтаевни қабул қилди Учрашувда Бош вазир Элбошига “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида белгиланган вазифаларнинг Ҳукумат томонидан қандай амалга оширилаётгани ва 2017 йилнинг дастлабки чорагида турли соҳалар бўйича давлат дастурларининг бажарилиши ҳақида ҳисобот берди. Маълумотларни диққат билан тинглаган Нурсултан Назарбаев тараққиёт дастурларининг аҳамиятига тўхталиб, ижро жараёнини қатъий назорат қилиш зарурлигини таъкидлади. – Биринчи чорак якунларига кўра, республика иқтисодиётининг 3 фоизга ўсгани маълум. Бу – дастурлар бажарилишининг натижаси. Мана шу йўналишда иш суръатини сусайтирмай, эришилган кўрсаткичларни сақлаб қолган ҳолда йил сўнггигача уни яхшилаш зарур. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд, – деди Давлат раҳбари. Шунингдек, Элбоши яқинда ўтадиган давлат миқёсидаги тадбирларга тўхталиб, тайёргарлик ишларини назорат қилишни топширди. – Яқинда Қозоғистонга Туркманистон Президенти ташриф буюради. Шунингдек, Астанада Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити ва “ЭКСПО – 2017” халқаро кўргазмаси ўтади. Мана шу тадбирлар қаторида мамлакатни ривожлантириш бўйича белгиланган асосий мақсадларимизни унутмаслигимиз керак, – деди Нурсултан Назарбаев. Элбоши “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида баён этилган вазифаларнинг ижроси ҳам муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари уларнинг бажарилиши учун Ҳукуматнинг масъулиятига тўхталиб, унга зиёлилар, ёшлар ва нодавлат ташкилотларини жалб этишни топширди. – “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги ўй-фикрлар кўп йиллар давомида шаклланган. Бугунги кунда унда белгиланган вазифаларни амалга татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда. Бунинг учун давлат хазинасидан салмоқли маблағ ажратилиши шарт эмас, – деди Н. Назарбаев. Мақолада кўтарилган ғоялар жамоат томонидан қизғин қўлланганини таъкидлаган Элбоши, жумладан, шундай деди: – Менинг номимга мақолага хайрихоҳлик билдирилган мактублар мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келмоқда. Уларда жамоалар, зиёлилар, ёшлар мақолани тўлиқ қўллаб-қувватлашларини таъкидлашган. Учрашув сўнггида Н. Назарбаев Бош вазир Б. Сағинтаевга аниқ топшириқлар берди.
Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди, 2017-04-18, 11:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.