26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Илм – туганмас бойлик

Сизларга мактуб ёзишимдан мақсад – ўғлимнинг келажагидан қаттиқ хавотирдаман. Турмуш ўртоғим иккаламиз ўн олти йил деганда фарзанд жамолини кўриш бахтига муяссар бўлдик. То болам туғилмагунча она бўлаётганимга ишонолмасдим. Ниҳоят, бизни зор-интизор қилган ўғлимиз туғилди. «Ўлмасин, улғайиб, бизга суянчиқ бўлсин» дея унинг исмини Ўлмасбек кўйдик. Ўғлимиз ниҳоятда инжиқ бўлиб ўсди. Аяган кўзга чўп тушар, деганларидек, у арзимас сабаблар билан касалликка чалиниб қолаверарди, машаққат билан катта қилдик. Ўғлимдан сўнг бошқа фарзанд кўрмадик. Ўлмасбек мактабга боргач, дарсларни ўзлаштиришга иқтидори борлигини сезиб қолдик. Бу ҳақда ўқитувчиси бизга айтганида қувончдан эрим иккаламизнинг кўзимизга ёш қуйилганди ва ўша кундан бошлаб ўғлимизнинг ўқишига жиддий эътибор қарата бошладик. Ўлмасбекнинг илм олишга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб борарди. У тўққизинчи синфга ўтгунича аъло баҳоларга ўқиди. Аммо кейин негадир бирдан феъли айниди. Мактабга бормайдиган, баъзи ўртоқларига қўшилиб, кўчада сандироқлайдиган одат чиқарди.Бир куни, зрим иккаламиз уни ёнимизга чақириб, насиҳат қилдик.

– Мактабда туппа-тузук ўқирдинг. Нега бирдан айнидинг? Ахир институтга кириш учун яхши ўқиш керак, – деди дадаси.

Шунда ўғлим институтда ўқимаслиги, аксинча, савдо-сотиқ билан шуғулланиб, кўп пул топмоқчилигини айтди.

– Илмнинг орқасидан ҳам пул топишинг мумкин, — дея эрим ўқимишли ва зиёли оилаларнинг ҳаётидан мисоллар келтирди.

Ўғлим эса ҳозирги замонда илм олиш, ўқиб-ўрганиш билан қорин тўйдириб бўлмаслигини, аксинча, тижоратнинг ортидан бой-бадавлат яшаб, кўзлаган мақсадга эришиш мумкинлигини айтиб, дадасининг насиҳатларини инкор қилди. Унинг бундай гапларидан турмуш ўртоғим иккаламиз жуда қаттиқ ранжидик.

– Ўғлимизни кимдир йўлдан урган, – дедим ундаги илм олишга бўлган иштиёқ бирдан сўнганидан шубҳаланиб.

 – Ким йўлдан урарди? Бир-иккита такасалтанг ўртоқларига қўшилиб, ўқигиси келмаяпти-да! – дея эътироз билдирди турмуш ўртоғим.

 Аммо ҳамон ўғлимнинг аввалги илм олишга бўлган иштиёқи қайтишидан умидворман. Чунки унинг китоб ўқишга ва математика фанига бўлган қизиқиши жуда баланд эди. Лекин нима қилайки, унинг қалбида ўчган ўша иштиёқни алангалата олмаяпман. Чунки тижорат ҳақидаги гаплар боламнинг юрагидан чиқаётган сўзлар эмас. У бировнинг гаплари.

Нима қилсам, ўғлимнинг юрагида ўқишга бўлган аввалги ҳавасни уйғота оларкинман?

ХАДИЧА. 

Тўлебий тумани.

 

Албатта, болаларнинг ўсмирлик давридаги фикрлари баҳор шамолидек беқарор бўлади. Улар бундай пайтда кўпроқ ота-оналарига эмас, аксинча, бегоналарга кулоқ тутишни афзал билишади. Айтишларича, фарзандпар ўн тўрт ёшдан то йигирма беш ёшгача «Ота-онамнинг ҳеч нарсага ақли етмайди; деб ўйлар экан. Йигирма беш ёшдан ўттиз беш ёшгача эса Ота-онам баъзи нарсаларни билади» деган фикрга, ўттиз бешдан то умрининг охиригача эса ота-онам ҳамма нарсани билар экан», деган тўхтамга келишар экан. Шундай экан, сизлар ҳам ўғлингизнинг назаридa, ҳозир ҳеч нарсага ақли етмайдиган ота-оналарсиз. Илож қанча, фарзандингизнинг бундай фикри ижобий томонга ўзгаргунча унга нисбатан кескин чора қўлламай турганингиз маъқул. Аммо нима қилиб бўлса-да, унинг илм олишга бўлган иштиёқини алангалатишингиз лозим. Бунинг учун унинг табиатидан келиб чиқиб ёндашсангиз, яхши бўларди. Масалан, овқатланаётганда ёки шунчаки суҳбатлашаётганда, илм олишнинг афзалликпарини ran орасида ҳар хил ривоят ёки ҳикоятлар тарзида айтиб ўтишингиз ҳам мумкин. Қуйида ана шундай ибратли ривоятлардан бирини келтириб ўтамиз.

Ривоят қилишларича, бир мамлакатда китоб мутолаа қилишни яхши кўрадиган бола бўлган экан. У кечани кеча, кун-дузни кундуз демай, тинимсиз мутолаа қилар, фикр ва дунёқарашини кенгайтириш учуй тинмай изланаркан. Укалари эса аллақачон бир касбнинг бошини тутиб, пул топа бошлаган экан. Отаси китобга меҳр қўйган бу ўғлининг ҳам бирор касбни эгаллаши, уйга пул топиб келишини ич-ичидан истар экан. Ўғлининг китоб устида узоқ ўтиришлари, ёш умрини фақат ўқишга бағишлаётгани отасига сира ёқмас, «Бу аҳволда ўғлим эртага ўз ҳаётини қуролмайди» дея ундан мудом ташвишланар экан.

Бир куни ота ҳамма ўғилларини олиб, ўз даврида донғи кетган бир олимнинг ҳузурига борибди. Олим уларни очиқ чеҳра билан кутиб олибди-да, зимдан бирма-бир назар солибди. Китоб ўқишни севадиган йигитга эса диққат ва синчковлик билан разм солибди. Унинг юзида бошқача бир нур, тоза руҳиятни кўрибди. Аммо бу йигитнинг кийимлари укалариникига қараганда жулдуррок, экан. Олим бундан ажабланиб, унинг отасига дебди:

— Хўш, буларнинг ҳаммаси сенинг ўғилларинг экан. Нега манави болангга бошқача муносабатдасан, яхши кийимлар кийдирмагансан?

— Укалари ишлайди, улар пул топиб, ўзларига чиройли либослар олишади. Бу ўғлим эса китоб ўқишдан бошқасига ярамайди. Берган пулларимга ҳам нуқул китоб сотиб олади. Бирорта фойдали иш билан шуғулланмайди. Мен ҳам жазо бўлсин деб, унга янги кийим олиб бермадим, — дебди ота «Ҳозир олим менинг тўғри берган тарбиямга таҳсин ўқийди» деган хаёлда. Олим отанинг бу сўзларини эшитиб, мийиғида жилмайибди-да, йигитга яқин келиб, унинг бошини силабди.

— Баракалла, ўғлим! Асло йўлингдан қайтма. Унутма, илм ҳар нарсадан устун. Иншооллоҳ, кун келиб укаларинг сенинг ҳузурингда кўл қовуштириб туришади, сенга ҳурмат кўрсатишади, — дебди унга меҳр билан тикилиб.

Китоб мутолаа қилишни яхши кўрадиган бу йигитнинг исми Солиҳ экан. Олимнинг гапларидан сўнг Солиҳнинг илмга бўлган муҳаббати янада ортибди ва олдингидан-да кўпроқ ўқиш ва ўрганишда давом этибди. Замонасининг барча илмларини ўрганибди. Юксак даражали мактабларда ўқитувчилик ва рахбарлик қилибди. Кейинроқ подшоҳ билан танишибди. У билан бирга сафарларга чиқадиган бўлибди. Подшоҳ илмни жуда қадрлайдиганлардан экан. Шу боис Солиҳ хам улуғ олим даражасига етишибди.

Подшоҳ ёнидаги бошқа олимларга марҳаматини дариғ тутмай, ҳақ тўлар, аммо Солиҳга келганда негадир ҳеч нарса бермас экан. Шу боис у ҳар доим пулдан қийналиб юраркан.

 — Суюнчи беринг, хожам! Султонимиз сизни бош мударрис этиб тайинлади! — дея хушхабар келтиришибди бир куни хизматкорлар ва Солиҳни янги мартаба билан табриклашгач, унга подшоҳнинг ҳадяси — пул мукофотини беришибди.

Кўп ўтмай Солиҳни бир шаҳарга ҳоким қилиб тайинлашибди. Отаси ўғлининг ҳоким бўлганини эшитиб, бошқа ўғилларини олиб, унинг ҳузурига йўл олибди. Хожазода тахаллуси билан танилган ҳоким ўғил фозилу фузало қуршовида отасига пешвоз чиқибди. Ҳамма от устида, эгниларига гўзал либос кийган, интизорлик билан ҳокимнинг отасини кутишар экан. Ҳокимнинг ўзи эса отга минмабди ва тантанали, оро берилган кийимлар эмас, оддийроқ нарсаларни эгнига илдириб олишни лозим кўрибди. Ота қаршисида ҳашамга буркалган бир одамни кўраман» деган хаёлда экан. Қараса, ўғли отга минмай, ерда турган эмиш, либослари ҳам оддий, ҳашамдан холи. Аввалига ота уни таниёлмабди. Бироз вақт ўтгач, ўғлини таниб, кўзларидан севинч ёшларини тўкибди.Отаси ва укалари аввал қилган ишлари учун ундан узр сўрашибди. Шунда Солиҳ:

— Сиз фақат моддий бойликкина кишига фароғат келтиради, деб ўйлаганмидингиз? Баъзан шундай бўлади-ки, биргина фикрни ўстириш учун чекилган азоблар, ғамлар кун келиб буюк фароғат бахш этади, — дебди ва укаларига узр сўрашлари учун изн бермабди.

Шундан сўнг Солиҳ отаси ва укалари шарофатига катта зиёфат уюштирибди. Отасини ёнига ўтирғизибди. Қолган амалдорлар ўз мартабаларига қараб жойлашишибди. Бир пайт қарасаки, укалари хизматкорлар қаторида тик турган эмиш. Укаларининг бу ҳолини кўриб, болалигидаги олимнинг айтган гаплари ёдига тушибди. Олимнинг «Бир кун келиб, укаларинг сенинг қаршингда қўл қовуштириб туришади», деган гаплари қулоқлари остида жаранглагандек бўлибди.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-07-26, 18:07 163
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.