26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чўрноқ мебели Астанада

Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Олтин ордени» соҳиби Тиловберган Худойберганов асос солган Чўрноқ қишлоғидаги мебель ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулотлари Қозоғистоннинг барча вилоятларига етказилиб, қўшни Россия давлатига ҳам экспорт қилинмоқда. Корхонани бошқараётган ёш тадбиркор Қудрат Худойбергенов доимо изланиш, ўрганиш ҳамда тараққиёт йўлини тутган. Шу боис, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турли танлов кўргазмаларда иштирок этиб, юксак баҳоларга эга бўлмоқда. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг махсус «Алғис хат»и, ҚР Президентининг «Алтын сапа» танловида фаол иштироки учун ҚР Миллий тадбиркорлар палатаси ҳайъати раиси Т. Қулибаевнинг миннатдорчилик мактублари шулар жумласидандир. Корхонанинг маҳсулоти энг азиз ва табаррук жойларда – Ҳазрат Аҳмад Яссавий мақбарасига келувчи олий мартабали меҳмонларни кутиб олиш залида, вилоятимиздаги нуфузли идораларда, шунингдек, пойтахтимиз Астана шаҳридаги энг гавжум идораларда қўйилган. Чўрноқдаги мебель корхонаси раҳбари Қ. Худойбергенов номига Астанадаги ҚР Миллий Академияси Кутубхонаси раҳбари У. Муналбаевадан ҳам ташаккурнома келган. Чўрноқлик мебелсозларга сифат, мустаҳкамлик ҳамда замонавий дизайн учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, мебеллар қўйилган хоналарнинг бирини суратга тушириб юборган. Дарҳақиқат, фахрланса, ғурурланса арзийдиган воқелик. Чўрноқ нафақат пахтани энг шимолий ҳудудда етиштирувчи деҳқончилик маркази, балки, саноат асосида юксак сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариб, пойтахтлик истеъмолчиларни ҳам қойил қолдираётгани таҳсинга лойиқ. 

Суратда: Астанадаги ҚР Миллий Кутубхонаси маъмурияти қабулхонасидаги Чўрноқда ишлаб чиқарилган юқори сифатли – дизайнли – столлар.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-26, 18:09 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.