26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимолга кўчганига афсусланмайди

Тулкибош туманидан шимолий вилоятларга кўчишни истовчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Ўтган йили 7та оила шимолий минтақаларга кўчиб борган. Бугунги кунда уларнинг барчаси доимий иш билан банд, бошпаналарга эга. Кўчганларнинг ўз қарорларидан афсусланмаслиги яққол сезилиб турибди. 

Шимолий Қозоғистон вилоятига кўчган оилалар Қизилжар, Жамбил, Уалиханов туманларига жойлашган. Перизат Мақулбекова ҳам шулардан бири – кўчганидан хурсанд. “Уй олиб, ишга жойлашдим, икки фарзандим болалар боғчасига боради. Кўчиб боргач, бадал пули беришди. Маошим ҳам оз эмас. Ҳамма ишларим жойида”. Тулкибошдан кўчган Д. Тасбўлатова ва Ш. Тапшановаларнинг ҳам иш жойи, бошпанаси мавжуд. 

Ҳамюртларимиз дастлаб ҳаяжонланиб, тақдирлари қандай бўлиши ҳақида кўп ўйлаганлар. Бугунги кунда ташвишлари ортга чекиниб, турмуш икир-чикирлари билан андармон. 

Июнь ойининг сўнггида Павлодар вилояти Успенск тумани ҳокими, бандлик маркази директори хизмат сафари билан Тулкибош туманида бўлиб, маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Улар Успенскда бўш иш ўринлари кўплигини, мутахассислар етишмаслигини, уй берилишини айтиб, тулкибошликларни шимолга кўчишга ундаган эдилар. 

Натижада, жорий йилда Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига кўчиш дастурида иштирок этишни истаб, 11 оила (47 аъзоси бор) ариза берган. 

 

 

А. ЖАНДИЛДАҚИЗИ, 2017-07-26, 18:13
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.