26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳосил нобуд бўлмайди

Жорий йилда баҳорнинг кечикиши йиғим-терим ишлари муддатларига ҳам таъсирини ўтказди. Натижада, донли-бошоқли экинларнинг йиғим-терими Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам бирмунча кеч бошланди. 

Бу ишларни ўз вақтида амалга ошириш учун маблағ ва техника зарурлиги сир эмас. Вилоятимиздаги “Амангелди” МЧБ жамоаси 13 минг гектарга уруғ қадаган. Шу кунларда ҳосилнинг 80 фоиздан ортиғи омборларга етказилди. Бу муваффақиятда “Аграр насия корпорацияси” ҳиссадорлик жамиятининг ёрдами катта бўлди. Ажратилган 186 миллион тенге айни вақтида етиб келди.

Жорий йилда “Казагро” миллий холдинги қишлоқ хўжалигини насиялаш учун “Аграр насия корпорацияси” ҳиссадорлик жамияти орқали 60 млрд. тенге маблағ сарфлади. Унинг бир қисми бевосита “Аграр насия корпорацияси” ҳиссадорлик жамияти орқали 2 фоиз устама билан хўжаликларга етказилди. Бошқа қисми иккинчи даражали банкларга 1 фоиз устама билан берилди. Банклар эса қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўпи билан 5 фоиз устама билан тарқатдилар. Маблағларнинг яна бир қисми Насия биродарликлари ва кичик насия ташкилотларига 2 фоизга берилди. Ушбу ташкилотлар эса маблағни деҳқонларга кўпи билан 6 фоиз устама билан тақдим этди, дея хабар беради “КазАгро” миллий холдинги матбуот хизмати.

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-26, 18:34 176
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.