26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Америка комбайнлари харид қилинди

Ўтган йили пахта хом­ашёси жаҳон бозорида деҳқонлар учун мақбул баҳода бўлганлиги жорий йилда вилоятимизда, ху­сусан, Туркистонда пах­­­­та майдонларининг кен­гайишига олиб келди. 

Ливерпул жаҳон пахта толаси биржасидаги хомашё баҳоси деҳқонлар фойдасига ҳал бўлиб турибди. Пахта етиштирувчи хўжаликлар учун уни етиштириш бир машаққат бўлса, хомашёни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ундан-да улкан машаққат эканлиги сир эмас. Пахта далаларида «оқ олтин» сочилиб ётгани ҳолда қишлоқ аҳолисининг теримда тўлиқ иштирок этмаётгани сўнгги йилларнинг аччиқ ҳақиқатидир. 

Собиқ Иттифоқ давридагидан фарқ­­­­­ли ўлароқ, ҳозирги пайтда те­рим ишларида мактаб ўқувчилари меҳ­натидан фойдаланиш қонун асосида ман этилгани ҳам бир са­баб. Ўтган асрда пахта теримида бир кунда қарийб 700 килодан ошириб пахта терган Ленин ордени соҳибаси Назира Убайдуллаева, Қозоғистон Олий Кенгаши депутати Маҳфират Ҳаётоваларнинг меҳ­­­нат жасорати эндиликда, афсус­ки, такрорланмаса керак. Эс­ки Иқон қишлоғидаги тад­­­биркор Бўс­­­­­тон Ибрагимов билан мулоқотимиз чоғида яқин кунларда Туркистонга Америка Қўшма Штат­ларида тайёрланган иккита замонавий «Жон-Дир» пахта терувчи комбайнлар харид қилингани ҳақида хушхабар айтилди. Комбайнларнинг бири Эски Иқон қишлоғида ишлатилса, иккинчиси «Турон» деҳқон хўжалиги раиси Ҳа­бибулла Азимов тасарруфида бўлади. Кунига 20 гектар майдондаги пахтани сифатли терадиган ком­байнлар хир­монга ва иш сифатига барака кири­тиши аниқ. 

Албатта, бу замонавий техника­ларнинг баҳоси ҳам сифатига яраша. Лекин, аслида қўлда терувчиларга аталган, аммо, улар томонидан асоссиз рад этилган ризқ-насиба пировардида алп техника харидига сарфланди. Бу ҳам бугунги кун ҳақиқати. 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-26, 18:41 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.