26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг келажаги туризмда

Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти мақомини олиши муносабати билан жорий йили шаҳарда халқаро даражада 20дан зиёд тадбирлар ўтказилишидан хабарингиз бор. Бугунги кунда унинг 10таси юксак даражада уюштирилиб, 1000дан зиёд чет эллик фуқаролар иштирокида ўтди.

Туркистон тарихий-маданий оби­даларга бой шаҳар. ЮНЕСКО­нинг қадимий обидалар рўйхатига кирган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг ўзи алоҳида мавқега эга. Бундан ташқари, Эски Саврон шаҳарчаси, Уккоша ота, Гавҳар она ва Алқўжа ота зиёратгоҳлари ўзининг тарихий қадриятлари билан сайёҳлар ва зиёратчиларни жалб этиб келмоқда. 

Бунга мисол тариқасида 4 йил аввал шаҳарга 618 минг сайёҳ келган, 2016 йилда эса уларнинг сони 1 миллион 60 мингдан ошганлигини келтириш мумкин. Сайёҳ ва зиёрат­чиларнинг 24 мингдан зиёди олис ва яқин чет эллардан ташриф буюрганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жорий йилнинг 6 ойида Туркистонга 678683 сайёҳ келган. ТУРКСОЙ доирасидаги тадбирларда эса 1000 нафар хорижлик қатнашди. Йилнинг биринчи ярмида соҳадаги даромад 1 млрд. 496,5 млн. тенгени ташкил қилди.  

Туркистон шаҳрини дунё даражасидаги тарихий-маданий марказ сифатида ри­вож­лантириш учун “Кўҳна Туркистон” кон­цепцияси тасдиқланди. Унинг асосий йў­налишларидан бири – сайёҳлик индус­триясини ривожлантиришни кўзлайди.

Маданий қадриятлар ва урф-одатларни на­мойиш этиш учун туркий давлатларга махсус аж­ратилган ерлар тавсия этилади. Лойиҳага 99,6 гектар ер ажратилган, у 3 босқичда амалга оши­рилади. 

Биринчи босқичда: А. Яссавий мақбараси рўпарасидаги 129та уй (12,8 гектар) давлат томонидан сотиб олиниши муносабати билан мол-мулкни баҳо­лаш ишлари юритилмоқда. Шундан сўнг, қонунларга риоя қилинган ҳолда сотиб олиш тадбирлари юритилади. Умуман олганда, “Кўҳна Туркистон” лойиҳасини амалга оширишнинг 2 нусхаси мавжуд. 

Биринчиси – ТУРК­СОЙга аъзо дав­латларнинг тари­хий-­маданий ўчоқ­ла­рини Туркистонда акс эттириш. Қурилишни аъзо давлатларнинг ўз­лари юритади ва ўз­лари муҳофаза этади. Иккинчиси – туркий тилли давлатлар томонидан сармоя жалб этиш баро­барида маҳаллий инвес­торларни лойиҳага жалб этиш.

Иккинчи босқичда: Туркия Республикаси томонидан бунёд этилган 2000 ўринли масжиднинг жануби-шарқий қисмидаги 45 гектар ерга Этнобоғ барпо этиш. У ҳам икки босқичда юзага оширилади.

Биринчиси: археолог, тарихчилар билан маслаҳатлашиб, биргаликда 45 гектар ерга ўрта асрдагидек эски шаҳарча – этно­график истироҳат боғини барпо этиш. Сайёҳлар у ерда ўзини ўр­та асрга тушиб қолгандек ҳис қиладилар. Шунингдек, у ерда вилоятимиздаги тарихий ёдгорликларнинг нусхаси ишланади, қадимги кўл ўрни­­да ҳовуз бўлади. Ўтовлар ўрнатилиб, сайёҳларга миллий таом ва ичимликлар тавсия этилади.

Иккинчиси: Х. А. Яссавий мақбарасининг жануби-шарқий қисмида ўрта асрга оид рабат қолдиқлари яхши сақланган. Ҳозирги кунда Туркистонга келувчиларга фақат экспонат ва суратларни кўрсатмоқдамиз. У ерда қа­зил­ма ишларини юритиб, сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш мақсадида  ҳақиқий ўрта асрга мансуб шаҳарча бунёд этилади. Вилоят меъморчилик бошқармаси унинг макетини ишлаб чиққан. 

Учинчи босқичда: Есимхан марказий майдони билан Амир Темур кўчаси орасидаги С. Қў­жанов, Байбурт кўчаси, пиё­далар йўлакчаси бўйидаги биноларни қайта таъмирлаб, ёритиш мосла­малари ўрна­тилади. Ана шу ерда сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази бўй кўтаради.

Бундан ташқари, даволаш-соғлом­лаш­тириш туризмини ривожлантириш масаласи кун тартибига қўйилган. Туркистон шаҳрида ерости сув жамғармаси мўл. “Шипа-су” санаторияси бугунги кунда 100 ўринга эга. Йил сўнггигача 400 млн. тенгега замонавий 50 ўринли сиҳатгоҳ қурилади. Бундан ташқари, келажакда тарихий-маданий сайёҳлик турларини ва унинг инфратузилмасини ри­вожлантириш кўзланган. Улар:

Кўҳна Саврон шаҳарчаси, Уккоша ота тарихий қадамжоси;

Этник туризмни ривожлантириш бўйича барпо этиладиган “Этнобоғ”;

Қоратов ён-бағридаги “Йиғлоқ ота” шаршараси.

Марказий комму­никациялар марказида ўтган брифингда Тур­кистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаев “Кўҳна Туркистон” концепцияси тўғрисида батафсил маълумот бериб, жур­налистларни қизиқ­тир­ган саволларга жавоб қайтарди.

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-07-27, 10:48 795
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.