26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ф. ҚОРАТОЕВ: “Қаерда ҳамжиҳатлик ҳукм сурса, ўша ерда тараққиёт мавжуд”

 Шу кунларда Қозоғистон Республикаси Парламенти депу­тат­лари сайловчилар билан учрашувлар ўтказишмоқда. Белгиланган режага мувофиқ, Парламентдаги "Нұр Отан" партияси фрак­цияси ҳамда ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси аъзоси, ҳам­юрти­миз Фахриддин Қоратоев шанба куни Тулкибас туманида бўлиб, Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида  кўтарилган масалалар, давлат дастурларининг жой­лардаги ижроси билан танишиш мақсадида учрашувлар  ўтказди.

Даставвал у Састўбе қишло­ғидаги "Sastobe Teehologig" МЧБда бўлиб, цехларни оралаб, ишчи хиз­матчилар билан мулоқотда бўлди. Яқиндагина мазкур цемент заводида раҳбарият томонидан 1 млр.350млн. тенгелик  янги технология жорий этилган. Натижада корхонанинг  ишлаб чиқариш қуввати бир неча баробар ортган. Халқ ноибига завод раҳбарлари яқин кунларда ишчи- хизматчилар маошларини ошириш ниятида эканини айтишди. 

Сўнг депутат ва унга ҳамроҳ­лик қилган меҳмонлар Озодлик  қишлоғидаги Рисқулов қишлоқ округи ҳокимлиги биносида фуқа­ролар билан мулоқотда бўлишди. Учрашув чоғида Фахриддин Абду­наби ўғли Президентимизнинг қозо­ғистонликларга йўллаган Мак­тубларида тилга олинган долзарб масалалар жойларда қандай амалга оширилаётгани, ўтган вақт мо­байнида депутатлар томонидан қабул қилинган янги Қонунлар ва уларнинг ижроси хусусида гап юри­тиб, кўпчиликни қизиқтирган саволларга муфассал жавоб қайтарди. 

Хусусан, қишлоқ турғунлари М. Сағимбеков, Д. Мақсудбеков, М. Давлетов ва бошқалар қишлоқ округида амалга оширилган ижо­бий ишлар қаторида ҳануз ечи­мини кутаётган муаммолар бор­лигини  айтиб ўтишди. Озодлик турғунларини ичимли сув, йўллар таъмири каби масалалар безовта қилмоқда. 

 “Тадбиркорлик — давр талаби”: жойларда тадбиркорларга яхши имконият берилса, иқтисодимиз жадал ўсишига кафолат бор.  Де­путат 12 турдаги сифатли сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чи­қараётган “Майликент сут” МЧБ фаолияти билан яқиндан та­ни­шиб, Н. Саутбеков раҳбарлик қилаётган мазкур кичик корхона фаолиятига аъло баҳо берди. Чунки, “Майликент сут” маҳсулотлари сифати ва мазаси билан харидоргир. Сафар ниҳоясида Ф. Қо­ратоев “Нұр Отан” партияси туман бўлими назорат кенгаши фаоллари билан Элбошимизнинг раҳнамолигида фаолият юрита­ётган партиянинг обрў-эътиборини юксалтириш ҳар бир партия аъзосининг муқаддас бурчи эканини таъкидлаб ўтди. 

 – Сизлар билан учрашгунга қа­дар бир қанча туманларда бўлдим. Мени мамнун этган жиҳат шуки, аксари муаммолар жойларнинг ўзида маҳаллий ҳокимлик, қолаверса, фаоллар томонидан ижобий ҳал этилмоқда.  Демак, қаерда бошқарув идоралари, ҳокимият ҳамда “ Нур Отан” партияси ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ҳукм сурса, ўша жойда тараққиёт, ривожланиш мавжуд, – деди Ф. Қоратоев. 

 

 

 Суратларда: ҚР Парламент Мажлиси депутати Ф. Қоратоев тул­кибасликлар билан мулоқот чоғида.

И. КАРИМОВ, 2017-07-27, 10:49 714
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.