26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Муқаддас Қозоғистон” лойиҳаси тайёрланмоқда

Жанубда қадамжолар сони қанча? Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Сабаби, минтақанинг ҳар бир туманида афсонага айланган авлиё-анбиёлар зиёратгоҳлари ва ёдгорлик, мақбаралар бисёр. Тоғ-тош, ғор, шаршараси мавжуд ерлар ҳам сон-саноқсиз. Шунингдек, Қозоғистон Президентининг “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида “Қозоғистоннинг муқаддас қадамжолари географияси” лойиҳасини тузиш учун мутахассислар жамоаси ишга киришди. Бизнинг минтақадан ушбу лойиҳа асосида 20 муқаддас қадамжонинг рўйхатини аниқлаб, таклиф киритиш керак. Бу масала вилоят тарихий-ўлкашунослик музейида муҳокама қилинди.

Бунгача махсус ишчи гуруҳи “Муқаддас Қозоғистон” республика марказига 100 қадамжонинг рўйхатини тақдим қилган. Бу жуда оз, деган фикрдаги ўлкашунослар, ёзувчи ва олимлар астаналик меҳмонларга Жанубни бошқа минтақалар билан таққослаш мумкин эмаслигини айтишмоқда.

Табаррук зиёратгоҳлар рўйхати тузилганда улар ҳақидаги маълумотлар ҳамда номи элга машҳур, албатта, кўпчиликнинг қадами узилмайдиган жойларга кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини “Муқаддас Қозоғистон” лойиҳаси мутахассислари учрашув иштирокчиларига маълум қилишди.

Маҳаллий ўлкашунослар эса минтақанинг муқаддас жойларини аниқлаб, рўйхатини таҳлил қилишга 1-1,5 ой камлик қилади, дейишмоқда. 

Вилоят маданият бошқармасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда минтақада 1281 тарихий, маданий ёдгорликлар мавжуд. Улардан фақат йигирматасинигина таклиф этиш мумкин эмас. Халқаро, республика даражасидаги машҳур жойлардан ташқари вилоят, туман, шаҳарлар бюджети ҳисобидан ободонлаштирилиб, коммуникациясини яхшилашга эътибор қаратилиши керак. Бу борада қатор режалар тузилган. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-07-27, 10:51 253
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.