26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жиноят устида қўлга олинди

Жанубий Қозоғистон вилоят уюшган жиноятчиликка қарши Миллий бюро департаменти ходимлари текширув нати­жаларига ижобий хулоса учун 7 млн. тенге пора олаётган пайтида вилоят тафтиш комиссияси раиси С. Шалабай ва ушбу ташкилотнинг бош аудитори Б. Қудияровни қўлга туширишди. 

С. Шалабай вақтинча тергов изоляторига жўнатилди, Б. Қудияров эса жиноятни очишда орган ходимларига ёрдам бергани учун шу  ернинг ўзида бўшатиб юборилди. Бу ҳақда уюшган жиноятчиликка қарши Миллий бюро департаментининг сайтида хабар қилинди. Ташкилотнинг вилоятдаги филиалида бу воқеага изоҳ беришмади. 

***

Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича  Давлат даромадлари департаменти матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу ташкилот иқтисодий жиноятларни қидирув бўлимининг қалбаки гувоҳномаси билан фирибгарлик қилиб юрган журналист-муҳаррир  пора олаётган пайтида қўлга олинди. 

Бош муҳаррир  иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимиман деб, тадбиркордан ўйин бизнесини ҳимоя қилиб юриш учун 5 миллион тенге талаб қилган. У поранинг бир қисмини вилоят прокуратурасига яқин жойга олиб келишни буюрган.  Фирибгар  100000 тенге олгач, махсус орган ходимлари келиб, жиноят устида қўлга олишган. Ундан мусодара қилинган  махсус белгиси бор қоғоз пуллар ҳамда қалбаки гувоҳнома судда далилий ашё сифатида фойдаланилади.

2017-07-28, 20:10 839
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.