26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мажбурий тиббий суғурта: саволлар ва жавоблар

Тиббиётнинг янги тизимига оид савол-жавобларни чоп этишда давом этамиз:

– Турмушим бузилган, тайинли ишим йўқ, уч фарзандни тарбиялаяпман. Болаларим, ўзим хасталаниб қолсам касалхонага бора оламанми?

– Биринчидан, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунига қадар давлат улар учун Мажбурий тиббий суғурта жамғармасига бадал тўлаб боради. 

Иккинчидан, сиз 3 ёшгача бўлган фарзандингизга қараётган бўлсангиз, сиз учун ҳам давлат бадал тўлайди. 

Бундан бошқа ҳолларда эса сиз, тиббий ёрдам олиш учун қуйидаги йўлларни  тутишингиз мумкин:

А) яшаш жойингиздаги Бандлик марказига мурожаат этасиз. У ерда сизга малакангиз ва иш тажрибангизга мувофиқ иш таклиф этишади. Кўрсатилган иш ўринлари сизга тўғри келмаса, сиз ишсиз мақомини оласиз. Бундай ҳолларда ҳам давлат сиз учун жамғармага бадал тўлайди. 

Б) сиз хусусий тадбиркор сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтасиз ва 2 энг кам маош (2017 йилда - 24 459 тенге) нинг 5 фоизи миқдорида бадал тўлаб борасиз. 

В) мустақил равишда иккинчи даражали банклар орқали энг кам маош (2017 йилда - 24 459 тенге) нинг 5 фоизи миқдорида бадал тўлаб борасиз.

 

– Тиббий суғурта тизимига кириш учун нима қилиш керак?

– Энг аввало, ўзингиз учун қулай поликлиникага рўйхатга туришингиз керак. Фуқаро шу ерда тиббий ёрдам олади ва шу ердан шифокорни уйига чақириши мумкин. 

Поликлиникага рўйхатга туриш учун бевосита у ерга боришингиз ёки электрон ҳукумат порталига интернет орқали мурожаат этишингиз мумкин. Шахсан поликлиникага ташриф буюрсангиз, албатта, ўзингиз билан шахсий гувоҳномангиз ва ихтиёрий шаклда ёзилган ариза олиб боринг. 

Бундан ташқари, ўзингизнинг имтиёзли табақаларга кириш-кирмаслигингиз, ишлашингиз, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишингизни аниқлашингиз зарур. Суғурта бадалларининг тўланиш тартиби сизнинг мақомингизга ҳам боғлиқ. Ўз мақомингизни e-gov портали орқали ҳам аниқлай оласиз.

 

– Жамғарма билан шартнома тузмаган тижорат клиникаси томонидан ёзиб берилган дори-дармонлар пулини ҳам ижтимоий тиббий суғурта жамғармасидан олиш мумкинми?

– Йўқ, Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимида бундай имконият кўзда тутилмаган. 

 

– Баъзи поликлиникаларда техника етишмайди ёки эскилиги туфайли зарур таҳлилларга йўлланма бериш вақти кўзда тутилган 40 минутдан ўтиб кетиш ҳоллари кузатилади. Қабул тартибига ҳам бир хилда амал қилинмайди. Тиббий ходимлар ҳам қоғозда, ҳам электрон усулда ҳисобот беришади. Натижада, мутахассис қабулига кириш учун ярим кун терапевтни кутишга, кейин эса, бир неча кун ультратовуш ташҳиси натижасини кутишга сарфланади. Пулли докторга кириш имкони бўлмаган беморларнинг хасталиги вақти ўтиб аниқланиши мумкин. Тиббий суғурта бу муаммони ҳал қила оладими?  

– Биринчидан, ижтимоий тиббий суғурта тизимида иш юритиш учун тиббий ходимлар сони, техник жиҳози, ташкилий тузилиши жиҳатидан тиббий муассасалар  талабга жавоб бериши шарт.  

Иккинчидан, фақат сифатли тиббий ёрдам кўрсатаётган ташкилотларгина танловда ғолиб бўла олишади. 

Қишлоқ жойларда эса, хизмат кўрсатувчи ягона тиббий муассасалардан йил сайин кўрсатилаётган  хизмат сифатини ошириб бориш талаб қилинади. 

Учинчидан, 2018 йилдан бошлаб жамғарма томонидан амортизациявий чегиримларга маблағ ажратилади, бу эса, шифохона ва касалхоналарнинг техник жиҳозлар сотиб олишларига имконият яратади. 

Тўртинчидан, бугуннинг ўзида E-GOV тизими орқали тиббий муассасаларга қабулга ёзилиш мумкин. 

 

, 2017-07-28, 20:31 214
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.