26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
400 грант ажратилади

Жаҳон тараққиёт банки ва Республика таълим вазирлиги ҳамкорликда ёшлар тармоғини ривож­лантириш юзасидан кенг қамровли ишларни амалга оширишга киришдилар. 

Яъни, тажриба учун мамлакатимизнинг тўрт вилояти – Алмати, Павлодар, Қарағанди ва Жанубий Қозоғистон ҳудудлари танлаб олинди. Республика миқёсида жами 400 грант ажратилди. Бу ҳудудлардаги ёшлар, хусусан, қишлоқ ёшлари ўз тафаккур, билим салоҳиятларини амалга ошириш учун жаҳон тараққиёт банки томонидан ажратилган, энг кўпи – 1 миллион тенгелик грантни енгиб олишлари учун ўз лойиҳа, таклиф, мулоҳазаларини исботлай олишлари керак. 

Бу ҳақда ёшлар корпуси тараққиёт лойиҳаси мувофиқ­лаштириш агентлигининг жамоатчилик билан алоқа мутахассиси Максим Рожин батафсил маълумот берди. Айни пайтда Қозоғистон бўйича 1500, жумладан, Жанубий Қозоғистон бўйича 300та муносиб лойиҳалар танлаб олиниб, муаллифлари билан тренинг машғулотлари ўтказилмоқда. 18-29 ёш оралиғидаги жамиятимизнинг фуқаролари ушбу лойиҳада ўз бахтини синаб кўришлари мумкин. 

Сабаби, юқорида таъкидлаганимиздек, тажриба тарзида ўтаётган ушбу лойиҳа келажакда барқарор ҳамда кенг қамровли бўлиши табиийдир. Грантлар миқдори турлича – энг юқориси миллион тенгегача.

 

Суратда: тренинг машғулотларида.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-28, 20:35 213
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.