26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карбонат ангидрид ишлаб чиқарилади

Вилоятимиздаги “Еврокристалл” шиша идишлар заводи карбонат ангидрид ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун тадбиркорлар Италия ускуналарини харид қилиш ниятида. Завод директорининг маълум қилишича, карбонат ангидриддан яхна ичимликларни газлашда фойдаланилади.

“Еврокристалл” заводи шиша идишлари билан машҳур. Уларнинг маҳсулоти турли ичимликлар, шарбат, сут ва дори-дармон чиқарадиган корхоналарга асқотмоқда. Бу ерда 200 мл.дан 3 литргача ҳажмдаги турли шиша идишлар тайёрланади. Заводга республикамиздан ташқари Қирғизистондан ҳам буюртмалар берилади.

Ёдингизга солсак, “Оңтүстік” индустриявий минтақасида очилган шиша идишлар заводи тарихи 2014 йилдан бошланади. Шу вақтда йилига 70 миллион дона шиша идиш ишлаб чиқариш қувватига эга заводнинг биринчи босқичи иш бошлаган эди. 2016 йилда корхонанинг иккинчи босқичи ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қуввати 200 миллион донага етди.

Айтиш жоиз, заводда шиша идишлар ишлаб чиқарадиган дунёдаги энг илғор компанияларнинг замонавий ускуналари ўрнатилган. Уларнинг ўзгачалиги шундаки, нуқсонга эга идишларни компьютер аниқлайди. Шунингдек, шиша идишларни қабул қилиш ва парчалаш ишлари тўлиқ автоматлаштирилган.

Уларни қуйишда ишлатиладиган кварц қумлари, доломит, оқтош, бўр, микрокальцит сингари хомашё ўзимизнинг конлардан келтирилади.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-28, 20:36 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.