26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятнинг ташқи товар айланмаси 928 млн. АҚШ долларини ташкил этади

Жанубий Қозоғистон вилоятининг ташқи товар айланими жорий йилнинг 6 ойида 928 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 169 млн. АҚШ долларга кўп. Бу ҳақда брифингда Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича Давлат даромадлари департаментининг раҳбари Алтинсари Умбеталиев маълум қилди.

Шунингдек, товарлар экспорти 37 млн. АҚШ долларига ортган. Вилоятимиз экспортининг асосий ҳамкорлари Нидерландия (39 фоиз) билан Ўзбекистон (32 фоиз) давлатлари.

Департамент раҳбарининг маълумотига кўра, минтақадаги товарлар импорти 140 млн. АҚШ долларига ёки 34 фоизга ортган. Импорт бўйича вилоятнинг асосий ҳамкорлари Хитой ва Ўзбекистон давлатларидир. 

– Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултан Назарбаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари янги жўшқинлик олиб келиб, натижада йил бошидан буён икки давлат орасидаги иқтисодий аҳвол жонланди. Ўзларингиз гувоҳ бўлгандай, жорий йил 13 июлида “Атамекен” “Сирдарё” ҳамда “Целинний” божхона ва ўтказиш бекатлари очилгани, икки эл ҳамкорлиги ва бирлигини орттирибгина қўймай, товар айланимининг ўсишига, савдонинг ривожланишига ҳам ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз, – деди Алтинсари Умбеталиев.

Шунингдек, департамент раҳбари 2017 йилнинг 1-ярим йиллик иш натижаси билан божхона тўловлари ва солиқлар ўтган йил билан таққослаганда 3,1 млрд. тенгега ортиб, 113 фоизга ўсганини айтди.

Брифингда департамент раҳбари сўнгги пайтда хусусий сармоялар бозорида мамлакатимизда молия пирамидалари жонланаётгани, фуқаролар алданиб қолишининг олдини олиш мақсадида маслаҳат бериб, тушунтириш ишларини юритиш учун  оммавий-ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлашга чақирди.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-28, 20:38 176
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.