26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятимизда вазирлик кунлари бошланди

Жанубий Қозоғистон вилоятида илк бор Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кунлари ўтмоқда.

26 июлдан 2 августгача вилоят аҳолиси вазирлик раҳбарларидан бевосита маслаҳат олиш имкониятига эга. Шу кунлари вазирлик ходимлари вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда бўлиб, маҳаллий аҳолининг муаммоларини ҳал этиш, меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган қозоғистонликларнинг ҳуқуқлари, давлат томонидан бериладиган турли ёрдам турларини тушунтириш мақсадида қишлоқ округи фаоллари ва ёшлар билан учрашув ўтказади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенованинг ташаббуси билан тадбирларни бошлаган вазирлик дастлаб Қазиғурт туманидан бошланади.

Ишчи гуруҳи Қазиғурт туманида ижтимоий ёрдамни янгилаш, “Өрлеу” лойиҳасида иштирок этиш, нафақа тизимининг ислоҳоти, иш берувчилар билан ишчиларнинг ҳуқуқини сақлаш каби масалалар бўйича туман фаоллари ва тадбиркорлар билан учрашди. Йиғинда, шунингдек, имконияти чекланган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ногиронларга махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва уларнинг биноларга кириб-чиқишига имконият яратиш масаласи муҳокама этилди.

Вазирликнинг масъул ходимлари ижтимоий ёрдам масаласи бўйича аҳолини якка тартибда қабул қилди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-28, 20:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.