26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Таълим соҳаси – депутат эътиборида

Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати, “Нұр Отан” фракцияси ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси аъзоси Фахриддин Қоратоев сайловчилар билан учрашиб, Элбошининг топшириқлари, Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси билан танишмоқда.

Депутат бу гал Сайрам туманидаги бир қанча давлат ҳамда хусусий корхона ва ташкилотларда бўлди. У дастлаб “Темиртас” МЧБга ташриф буюрди. Мазкур корхона кўп йиллардан буён туман ва вилоят аҳамиятига молик йўллар таъмири билан шуғулланади. Ишчи-хизматчиларнинг аксарияти маҳаллий ёшлардан иборат. “ЮгДорСтрой”масъулияти чекланган биродарлиги ҳам асосан йўлларни таъмирлаш, асфальт ишлаб чиқариш билан машғул. Мазкур корхоналар фаолияти билан танишган депутат аҳоли бандлигини таъминлашдаги хизматлари учун биродарлик раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Сўнгра, Қорабулоқдаги янгидан барпо этилган “Далабазар” мактаби биносини кўздан кечирди. Бу ерда ёшлар тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун шарт-шароитлар муҳайё. Бир пайтлар Ўсарқул ҳожи кўмагида қурилган мактаб ўринида “Каз Интер Груп” МЧБ жамоаси бунёдкорлик ишларини юритмоқда. Пудратчи ташкилот раҳбари Ж. Садиқовнинг таъкидлашича, янги билим маскани август ойида тўлиқ фойдаланишга топширилади. Сатпаев номли мактаб биносини эса Ш. Жанғабергенов директорлик қилаётган пудратчи ташкилот — “Орел ЛТД” қурувчилари бунёд этмоқда. 600 ўринли янги мактаб қурилишига давлат бюджетидан 1 млрд. 400 млн. тенге ажратилган.

– Сайрам туманида кейинги йилларда таълим соҳасига жиддий эътибор қаратилмоқда. Биз ҳозиргина янгидан қад ростлаётган таълим масканларини кўздан кечирдик. Дарҳақиқат ёшларимизнинг пухта ва сифатли билим олишлари учун барча имкониятлар яратилмоқда. Галдаги вазифа – ўғил-қизларимизга фақат тўлақонли билим бериш ва уларни келажакда мустақил Қозоғистонимиз равнақи йўлида виждонан хизмат қиладиган инсонлар этиб тарбиялаш. Бу биринчи галда устоз-педагоглардан ўз вазифасига масъулият янгича ишлашни талаб этади. Элбошимизнинг талаби ҳам шу – деди Ф. Қоратоев.

 

Суратда: ҚР Парламент Мажлиси депутати Ф. Қоратоев Сайрам туманида. 

 

И. КАРИМОВ., 2017-07-28, 20:40
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.