26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Серпін-2050”: ҳужжат қабуллаш бошланди

Жануб ёшларига шимолий вилоятларда бепул ўқишга имконият берадиган “Серпiн” лойиҳасига ҳужжат қабул қилиш бошланди. 

Бу йил лойиҳа доирасида Шимолий, Шарқий, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Ақмўла, Қўстанай, Павлодар, Қарағанди, Атирау вилоятларидаги юқори ҳамда махсус ўрта ўқув юртларига 4 513 грант ажратилган. 

Айтиш жоизки, бугунги кунда Жанубий Қозоғистон вилоятидан 5 627 ёш йигит-қиз шу лойиҳа бўйича билим олмоқда. Дастлабки иштирокчилар диплом олиб, ишга жойлашган.

Лойиҳага кўра, аҳолиси зич жойлашган жануб ёшларига бепул билим олиб, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш имконияти берилади. Бу тадбир ишсизлик, болалар боғчалари, мактаб етишмаслиги муаммолари ва бошқа қатор ижтимоий масалаларнинг ижобий ҳал бўлишига ёрдам беради.Энг асосийси, аҳоли сийрак жойлашган шимолий минтақалар жанубликлар билан кўпаяди.

Айтиш жоизки, сўнгги уч йилда 9 минтақага – Шимолий, Шарқий, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе, Ақмўла, Қўстанай, Павлодар, Қарағанди ҳамда Атиров вилоятларига 5 627 битирувчининг 4 698 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирса, 929 талаба коллежларда таълим олмоқда. Яъни, 2014 йили “Серпін-2050” дастури доирасида олий ўқув юртларига 1 050 грант ажратилиб, 540 талаба ўқишга кирса, 2015 йили 5000 грант ажратилиб, минтақамиздан 2 580 битирувчи ўқишга кирган. 2016 йили 3 162 грант ажратилиб, 1 578 нафар талаба грант соҳиби бўлган.

 

, 2017-07-28, 20:42 227
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.