26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Авлодлар бирлиги ва давомийлиги

Жорий йили туркий оламнинг маданий пойтахти мақомига эга бўлган Туркистон шаҳрида келиб чиқиши Қарноқ ва Чўрноқ қишлоқларидан бўлган икки улкан авлод минг йиллик қадрдон қуда бўлишди. Таҳририятнинг сон алвон ишлари боис тўй шодиёнаси билан табриклаш мавриди – якшанба, дам олиш кунига тўғри келди. Газетамизнинг фаол жонкуяри Собиржон ҳожини шифокор ўғли Шуҳрат, шу касбга ихлос билан ўқиган невараси Дилмурод ҳамда Тошкентдан келган эвараси Жавоҳир Нодир ўғли билан тасвирга олдим. Бу суратда Туркистон, Қарноқ, Тошкент, Андижонларни ўзаро боғловчи мустаҳкам ришта – Юсуповларнинг тўрт авлоди, уларнинг тарихи, орзулари мужассам. Албатта, урушнинг оғир йилларига тўғри келган улкан авлоднинг каттаси – Собиржон аканинг ёшлигини бугунги фаровон ҳаёт билан таққослаб бўлмайди. Минг карра шукур. Сафаримиз давомида менга ҳамроҳлик қилган Тўлқин Саидмуродов, Тойир ҳожи Абдувалиевларга Собиржон ака Андижондан келган меҳмонлар Тоҳир ака, Сарвинсо опа, ўғиллари Сардорбек ҳамда Тошкентдан келган фарзандлари Шерзод, умр йўлдоши Нодирахон ва Шаҳзод неварасини, қизи Муяссархон, умр йўлдоши Тўлқин ҳамда Нилуфар исмли икки келинини ва невараларини батафсил таништириб ўтди. Чўрноқ қишлоғидан келин бўлиб тушган шифокор Феруза Шавкат қизининг бобоси Холиқ ота машҳур мусаввир, элга таниқли ва ҳурматли устоз бўлган. 

– Элбошимиз Н. Назарбаевга бугунги фаровон, тўқ ва тинч замонимиз учун чевара, эвара кўрган миннатдор нуроний отахон сифатида кўпчилик номидан миннатдорчилик билдираман. Невара келиним Феруза Шавкат қизи ҳам, унинг умр йўлдоши неварам Дилмурод Шуҳрат ўғли ҳам ўз билимлари билан шифокорликка ўқишди. Давлатимизга мана шу шароитни яратиб бергани учун ташаккур. Элимиз тинч, юртимиз омон, тани жонимиз соғ бўлсин. Ёшларга бахтли ҳаёт йўлдош бўлсин, – дейди Собиржон ҳожи чуқур ҳаяжон билан. 

Эзгу ниятларимиз ижобат бўлсин! 

 

Суратларда: Келин тушган хонадоннинг файзи бўлак. Юсуповлар сулоласининг бир қисми хонадон каттаси Собиржон ҳожи, меҳмонлар ва қудалар билан; Собиржон ҳожи ўғли Шуҳрат, невараси Дилмурод ва эвараси Жавоҳир Нодир ўғли билан. 

Муаллиф тасвирлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-31, 18:53 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.