26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт. Умр ўлчови ёлғиз Оллоҳга, мазмуни эса кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ. Дори-дармон истеъмол қилгандан кўра, соф ҳавода бўлган маъқул. Умр – ечими топилмас жумбоқ, ҳеч ким еча олмас масала. Роҳат бағишлайдиган иш билан машғул экансан, демак сен озодсан. Саломатлик – ҳаётнинг энг катта бойлиги. Йигитнинг илиги тўқ бўлсин, кўнглида кири йўқ бўлсин деган нақл бор. 

“Саломатлигимиз ўз қўлимизда” деган олтинга тенг нақлни ўзларига қурол, кўрсатма ва ният қилиб олган бир гуруҳ ёшларимиз, мана, 16 йилдирки, ҳар куни соат 5-30 дан 8-00 гача соғлом турмуш тарзи талабларига риоя қилган ҳолда спортнинг югуриш, футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси турлари билан мунтазам шуғулланишмоқда. Машғулотлар Ал-Форобий номли мактабнинг спорт базасида ва “Сайрам” тиббиёт коллежининг ёпиқ спорт мажмуасида давом этади. Гуруҳ аъзолари орасида турли касб эгалари – ўқитувчилар, энергетиклар, ҳисобчилар, фермерлар, ишлаб чиқариш усталари, йўлсозлар ва бошқа касб эгалари мавжуд. Тадбир ташкилотчиси ва жонкуяри, жисмоний тарбия ўқитувчиси, ўз касбининг фидойиси Комилжон Ниёзметов. Унга ҳамдард ва сафдош бўлганлар, бирон бир машғулотни қолдирмай мунтазам шуғулланиб келаётган Қобилжон Жумабоев, Дилшод хожи Исаметов, Мирмаҳмуд Мирсовуров, Одилжон Ниёзметов ва бошқаларнинг сабр-тоқати, иродаси ва мақсад сари интилишига тасанно. Улардан бошқалар ҳам ибрат олса арзийди. Ахир, спорт билан шуғулланиш учун жойларда имкон қадар шароитлар яратилган, спорт эса ёш танламайди, сайрамликларга ҳудуддаги ўнга яқин спорт мажмуалари хизматга шай. 

 

 

И. ТОЖИБОЕВ, 2017-07-31, 18:54 218
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.