26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар туризмга

 Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel and Tourism Council — WTTC) эълон қилган янги ҳисоботда Қозоғистон туризм тармоғи жадал тараққий этаётган давлатлар рўйхатига киритилди. 

 Аввал хабар қилганимиздай, вилоятимизда сайёҳликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар ўз натижаларини бермоқда. Бугунги кунда юзлаб замонавий меҳмонхоналар, дам олиш масканлари сони кўпайиб, сервис хизматининг сифати тобора яхшиланиб бораётгани ана шундай кенг қамровли ишлар самарасидир.

Буюк Ипак йўлида жойлашган вилоятимиз халқаро туризмни ривожлантириш учун энг қулай минтақалардан бири.

Мазкур тармоқ салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси белгиланиб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жумладан, янги сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилаяпти, мавжуд транспорт коммуникациялари қайта таъмирланиб, янгилари барпо этилаяпти.

 Бу муҳим ишга вилоятимиз ёшлар ташкилотлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Якшанба куни вилоят ёшлар захира маркази ўтказган санъат кўргазмаси ҳам туризмни ривожлантиришга бағишланди. 

Уч кун давом этган тадбирда иштирок этган бир гуруҳ ёшларга мутасадди ташкилотларнинг Диплом, Фахрий ёрлиқ ва сертификатлари топширилди. 

 

Тасвирда: тадбирдан лавҳалар.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2017-07-31, 18:57 893
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.