26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Яссавий ворислари» – янги китоб

Доимий жамоатчи обуначимиз Мамасоли Зиёев укаси, тадқиқотчи олим Абдуманноп Абдулазизхўжа ўғли билан таҳририятнинг Туркистон бўлимига ташриф буюриб янги китоб – «Яссавий ворислари» ҳақида хушхабар етказди.

Муаллиф Сайёра Абдуллаева қаламига мансуб 400 бетдан иборат, рангли усулда, замонавий бичимда чоп этилган ушбу китобда «Яссавия» тариқатининг асосчиси, буюк бобомиз Хўжа Аҳмад Яссавий умргузаронлик қилган қадим Туркистоннинг бугунги авлодлари ҳақида сўз боради. Ўтган асрда ушбу табаррук масканда туғилиб, вояга етган ва илм истаб – Тошкентга интилган, бугунги кунда эса олиму фузалолар, илмий жамоатчилик орасида ўз обрў мартабасига эга бўлган инсонлар тўғрисида очерклар ўрин олган. Китобда қаламга олинган академик, профессор, фан номзодлари ва докторлари ҳамда бошқа йўналишда фаолият олиб борган Туркистонлик ватандошларимизнинг айримлари ҳозир орамизда йўқ. Уларнинг порлоқ хотирасини ёд этиб амалга оширган савобли ишларини кейинги авлодларга ўрнак қилиб кўрсатиш – савобли тадбир. 

Машҳур адиб Миртемир, Одил Ёқубов, Носир Фозилов, академик Восит Воҳидов, рассом Абдулҳақ Абдуллаев, Туркистоннинг турли ҳудудларида ҳамда Кентовнинг Қарноқ қишлоғида таваллуд топган, тақдир тақозоси билан Тошкентда яшаб меҳнат қилган барча таниқли инсонлар имкон даражасида ушбу китобдан ўрин олган. Шунингдек, Аҳмад Яссавий замондоши ва шогирди Сулаймон Боқирғоний (Авлиё Ҳаким ота) ҳақида Турон Фанлар Академияси Академиги Мираҳмад Мирхолдоров ҳамда Абдуманноп Абдулазизхўжа ўғлининг тарих учун янгилик бўлган қимматли маълумотлари ҳам ушбу рисоладан ўрин олган. 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-31, 18:58 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.