26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистонда биттагина...

Таҳририятимизга кўплаб мактублар келиб туради. Бу – газетага мухлисларимизнинг эътибори. Мактубларда шеърлар, ҳикоялар, таржималар, шахсий мулоҳазалар, таклифлар, газетада чоп этилаётган мақолаларга билдирилган муносабатлардан тортиб, ҳатто танқидий фикрларгача бор. Биз бундай мактублардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламиз, таклифларни инобатга оламиз. Қуйида эътиборингизга баъзи мактубларни ҳавола этмоқдамиз.

 Ҳурматли «Жанубий Қозоғистон» газетасининг азиз ижодкорлари!

Севимли газетамиз ҳафтасига уч марта хонадонларимизга қувонч олиб келмоқда. Республикада ягона ўзбекзабон давлат газетаси – «Жанубий Қозоғистон» барча ҳамқишлоқларимнинг умрига мазмун киритиб, ҳар биримизнинг дўстимиз, яқин сирдошимиз, доно маслаҳатгўйимизга айланди. Газетада ишлаётган ҳар бир журналистнинг ўз фикри, жамиятимизда юз бераётган жараёнларга муносабати мавжуд. «Жанубий Қозоғистон» газетаси билан ҳамкорлик қилаётган барча туманлардаги мухбирларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Газетангиз фарзандларимиз, яъни ёшлар тарбиясидек масъулиятли вазифани ўз зиммасига олиб, дилтортар ҳикоялар, ажойиб шеърлар ва қизиқарли мақолалар бериб бораётгани ҳам кўнгилларимизга қувонч бағишламоқда. Ёшу-қарининг севимли газетасига айланган нашр ижодкорлари – Абдумалик Сармонов, Хуршид Қўчқоров, Малика Элтоева, Шомирза Мадалиев, Ислом Ниёзалиев, Саодат Шарифбоева ва бошқаларга ижодий ривож тилиб қоламан.

 Ғанимат ШОМУРОД ЎҒЛИ,

 меҳнат фахрийси, фахрий устоз.

 «Жанубий Қозоғистон»га парвозлар тилаб...

Чорак асрдан буён «Жанубий Қозоғистон» теварагида истеъдодли ва иқтидорли ижодкорларнинг тўплангани ва бир мақсад йўлида бирлашганини кўриб, газетанинг фаолияти бардавом эканига яна бир карра амин бўлдим. Билингки, бугун чинакам мухлис орттириш, танилиш ва тан олиниш осон иш эмас. Шу боис, минглаб мухлисларнинг эътирофига, эътиборига сазовор бўлган газетанинг келгуси фаолиятига муваффақият ва ижодий баркамоллик тилайман.

«Жанубий Қозоғистон» газетаси томонидан ташкил этилаётган талаба-ёшлар билан ижодий мулоқотлар, учрашувлар чоғида шеъриятга, адабиётга, китобга меҳр қўйган юзлаб ёшларимиз қалбидаги самимиятни кўриб, одамнинг кўнгли тоғдек кўтарилади. Айниқса, газета мактаб ўқувчилари орасида эсселар танловини уюштириб, эзгу ишга қўл урди. «Жанубий Қозоғистон»да эса адабиётимизнинг, шеъриятимизнинг энг сара намуналари чоп этилмоқда. Шу боис, газета ўзига хос, оммабоп нашрга айланган. Бизнинг Бадам мавзеси бийлар кенгаши ушбу газета билан йилдан йилга алоқани мустаҳкамлаб бормоқда ва бундан иккала тараф ҳам фойда кўрмоқда. «Жанубий Қозоғистон»га юксак парвозлар тилаб қоламан...

 Анормат ОРЗИҚУЛОВ,

 бийлар кенгаши раиси.

Шимкент шаҳри.

«Жанубий Қозоғистон» билан биргамиз

 «Жанубий Қозоғистон» билан муттасил танишиб келганим боис, унинг кейинги сонларини ўқиб, катта ўзгариш бўлганини пайқадим. Газета саҳифаларини варақлар эканман, хаёлимдан кечган фикрлар тўғрилигига амин бўлдим. Газетадаги бу қадар кескинлик мени қувонтирди. 

Газетани ўзлигини унутган кимсаларга «кўзингни оч» дегувчи, тубанлик ботқоғига ғарқ бўлаётганларнинг қўлидан тутгувчи бир мададкорга қиёслагим келди. Бугунги куннинг долзарб муаммолари борасида теран фикрларни ўқир эканман, газета ҳаётий ва ҳаққоний йўлдан бораётганига ишонч ҳосил қилдим.

 Биз, мухлислар дилимизда ғалаён қилаётган фикрларни суюкли газета саҳифаларида ўқир эканмиз, руҳимиз бироз таскин топгандай бўлади.

 Ҳидоят борасида берилаётган ҳаётий сабоқлар ҳар бир мухлис ва газетхон учун таъсирли, таҳсинга сазовордир. Газета юрт ва инсоният эртаси ҳақида қайғураётгани мухлислар кўнглини шод этмоқда.

Зокиржон ЗАЙТЕНОВ.

Туркистон шаҳри. 

, 2017-07-31, 19:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.