26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк дашт элининг бунёдкорларимиз

Инсоният тараққиёти мунтазам давом этмоқда. Шу билан бир вақтда даврнинг талаблари ҳам мураккаблашмоқда. Ўттиз йил муқаддам тараққиёт тимсоли бўлган компьютерлар бугун ҳар бир хонадонда бор. Йигирма йил аввал фақат бой-бадавлат одамларгина қўллана олган қўл телефонларидан минг карра яхшироқ аппаратлар бугун деярли ҳар биримизнинг бисотимизда. 

Яқин келажакда эса янги кашфиётлар мевасидан фойдаланувчилар эмас, янгиликларни кашф этувчилар дунёвий рақобат ғолиблари бўлиши аниқ. Бугун ҳам­юртимиз Фахриддин Абдуллаевнинг шу мавзудаги фикрларини чоп этмоқдамиз. Вилоятимизда туғилиб ўсган Фахриддин бугунги кунда Алматида, информатика соҳасида, сунъий интеллект муаммоси билан шуғулланаётган гуруҳ таркибида меҳнат қилмоқда. Айни вақтда хориж университетларидан бирида билимини ошириш ва Қозоғистон илмини ривожлантириш ниятида. 

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида учинчи замонавийлашув ва унинг таркибий қисми бўлган миллатни ватанпарварлик ва маънавий етукликда тарбиялаш зарурати алоҳида кўрсатилган. Атрофимиздаги олам кун сайин ривожланиб бормоқда. Бугуннинг ўзида бўлажак йиллар, миллат келажаги ҳақида ўйлашимиз, мамлакат тараққиётининг стратегик йўналишларини белгилашимиз зарур. 

Мустақиллик йилларида кўп нарсалар амалга оширилди. “Маданий мерос” дастури доирасида тарихий-маданий ёдгорликлар янгиланди, “Халқ – тарих тўлқинида” дастурига кўра давлатимиз ва халқимиз тарихига оид энг муҳим ҳужжатлар тўпланди. Эндиликда бундан ҳам кўламдор ишлар кутмоқда. 

Рақобатбардошлик ҳақида гапираркан, Президент бутун халқнинг рақобатбардошлик қобилиятини оширган тақдирдагина бунга эришиш мумкинлигини таъкидлади. Мазкур мақсадда “Рақамли Қозоғистон”, “Учтилли таълим”, “Маданий ва конфессиялараро тотувлик” дастурлари бугундан ишлай бошлаши лозим. Уларнинг ривожлантирилиши Қозоғистоннинг маҳкам оёқда туриши, замон талабларини муносиб қарши олишига олиб келади. Президент ўз мақоласида аниқ режа асосида лотин имлосига ўтиш истиқболларини кўриб чиқди. Шу жумладан, Нурсултан Назарбаев йил охиригача алфавит лойиҳасини ишлаб чиқиш, келгуси йилдан ўқув-услубий материаллар ва мутахассислар тайёрлашга киришиш зарурлигини белгилади. 

“Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида бундан ташқари қуйидаги йўналишлар ёритилган:

l “Янги гуманитар фан. Қозоқ тилидаги 100 янги дарслик”. Мазкур дастурнинг мақсади: талабаларнинг тарих, сиёсатшунослик, жамиятшунослик, фалсафа, психология, маданиятшунослик бўйича тўлақонли билим олишлари. Бунга эришиш учун 2017 йил ёзда Миллий Таржима бюроси иш бошлайди, у жаҳоннинг энг яхши 100 дарслигини қозоқ тилига таржима қилади. 

l Ватанга, она заминга муҳаббатни кўзда тутувчи “Туғилган ер” дастури ватанпарварликнинг Қозоғистон моделини ривожлантиришга туртки беради. Мазкур дастур мағзи, биринчидан, тарихий обидалар ва маданий иншоотларни тиклаш, таълим соҳасида эса кўламдор ўлкашунослик ишларини олиб бориш; иккинчидан, яшаш жойини ўзгартирган тадбиркорлар ва амалдорларнинг киндик қони томган ерини унутмасликлари ва ҳар томонлама қўллов кўрсатиши; учинчидан, маҳаллий ҳокимиятнинг мазкур дастурни уюшқоқлик ва изчиллик билан амалга оширишидан иборат. 

l Халқ онгига умуммиллий муқаддас қадамжоларнинг аҳамиятини етказиш керак. Бунинг учун “Қозоғистоннинг муқаддас маънавий қадриятлари” ёки Қозоғистоннинг хосиятли ерлари географияси” лойиҳаси тузилиши лозим. Президент Ҳукуматга йил охиригача мазкур лойиҳани ишлаб чиқишни топширди. 

l “Жаҳондаги замонавий қозоғистонча маданият” лойиҳаси мамлакатимизнинг замонавий маданиятини ривожлантириш орқали миллатнинг ўхшаши йўқ қиёфасини тарғиб этишга қаратилган. Бу лойиҳа маданият дарғаларининг БМТнинг 6 тилини ўзлаштиришлари, Қозоғистоннинг замонавий маданияти билан танишишнинг янги усулларини эгаллашни кўзда тутади. Мазкур дастур 5-7 йил ичида амалга оширилиши зарур. 

Юртимизнинг фахри нафақат ўтмишдаги буюк шахслар, балки замондошларимизнинг ютуқлари тарихи ҳам бўлиши лозим, бунинг учун Элбоши Мустақиллик йилларида Қозоғистон тараққиётига улкан ҳисса қўшган арбоблар номлари киритиладиган “Қозоғистондаги 100 янги ном“ лойиҳасини яратишни таклиф этди. 

Биз Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг мамлакатимизни маънавий уйғотиш, ватанпарварликни тарбиялаш вазифасини ўз вақтида кун тартибига қўйганлигига аминмиз. Жаҳон миқёсида алоқаларнинг кучайиши ва ахборот тизимининг кенгайиши, оламда мулоқот учун чегараларнинг шаффофлашиши даврида ўсиб келаётган авлодда миллий онгни шакллантириш, Қозоғистон ватанпарварлигини ишлаб чиқиш ўта муҳим. Ёшларимизнинг ўз Ватанини ва унинг тарихини, қадриятларини, қаҳрамонларини, жамоат ва маданият арбобларини, буюк олимлари, устозлари, муҳандисларини билишлари жуда муҳим. Ҳар бир инсон Буюк дашт ўлкаси – Қозоғистон Республикасининг борлигини англаши учун мамлакатимиз маданияти жаҳон миқёсида тарғиб этилишга муносиб. 

Буларнинг барча-барчасини рўёбга чиқаришда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг, демакки, ҳар биримизнинг зиммамизга улкан вазифалар қўйилган.

 

 

А. САРМОНОВ суҳбатлашди, 2017-07-31, 19:14 705
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.