26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саломлашиш – одамийлик кўрки

Салом бериш суннат бўлса, унга жавоб бериш фарзи-кифоядир. Яъни икки кишидан бири ёки жамоатдан бир киши жавоб берса, бошқалардан соқит бўлади. Агар жамоатдан ҳеч ким жавоб бермаса, барчалари гуноҳкор бўладилар. Жамоатнинг ҳаммаси жавоб бермоғи савобни янада зиёдароқ қилади.

Салом беришнинг ҳам ўзига яраша тартиби бор. Катталар ёшларга, камчилик кўпчиликка, суворий (от, туя, машинага минганлар) пиё­дага, шаҳарлик қишлоқликка, ус­тоз шогирдга, бошлиқлар қўл ости­дагиларга, турган ўтирганга салом бе­ради. 

Салом пайтида бош ва белни эгиб салом бериш ҳам жоиз эмас. Чунки бу насороларнинг амали бўлиши билан бирга саждага ўхшаб қоладики, сажда қилиш Аллоҳдан бошқага рухсат берилмаган. 

Шунинг учун келинларни ҳам ота­сининг уйидан чиқаётганда ота­сининг оёғига бош қўйиши ёки салом бераётганда на­моздаги ру­кудек эгилиб са­лом бериши, шу­нинг­дек, куёв­нинг уйига борганда баъзи жойларда одат бўлгандек олов ёқиб, атрофидан келинни айлантириш ҳам мамнуъ амаллардандир.

Маҳрам аёллар, яъни қиз, опа-син­гил, амма-холалар билан қўл бериб кўришишнинг ўзи кифоя қилади. Баъзи кимсалар ўзларининг балоғатга ет­ган қизлари билан ўпишиб кўри­шадилар. Бу амалнинг оқибати ёмон бўлгани учун шариатда ман қилинган.

Ўз ўрнида оналар ҳам балоғат ёши­даги ўғил­ла­рини ўпишдан ўз­ларини тийишлари тавсия қи­линади. Ам­мо балоғатга етмаган ёш ўғил-қизча­ларини меҳр билан ўпиш айни савоб эканлиги ҳадиси шарифларда ворид бўлган. Билмоқ лозимки, бало­ғат ёши қиз болаларга 9, ўғил болаларга 12 ёшдан бошланади.

Саломлашганда бир-бирига яқин турган кишилар қўл бе­риб кў­ри­шишлари суннат ҳисобланади. Икки қўллаб кўришишнинг савоби кўпроқ, мукаммалроқ бўлади. Имом Нававий Ислом аҳли қўл бериб кўришиш сун­нат эканида якдил фикрда бўлиб келганларини айтган.

Кўришишнинг фазли

 

Қўл бериб кўришишнинг кўп­лаб фази­латлари, фойдалари бор. Жумладан, қўл бериб кў­ришиш қалб­даги кек-адоватни, ғиллу ғашни кет­казади, саломдан кўзланган фой­далардан бири бўлмиш ўзаро муҳаб­батни мустаҳкамлайди.

Олимларнинг айтишича, қўл бе­риб кўри­шишнинг тиббий, жис­мо­­­­­­ний фой­­далари ҳам бор экан. Ин­соннинг кафтида сон-саноқсиз асаб толалари мавжуд бўлиб, кафт кафтга текканда икки томон ўртасида қувват алмашинуви юз берар экан, бу ҳолат инсонга куч-қувват бахш этиши эса ҳаммага маълум. 

Кўришганда қўл тоза, покиза бў­лиши лозим. Ювуқсиз, кир, бадбўй қўл билан кўришиш қарши томонга озор бериши, кўнгилни хира қилиши турган гап. Агар қўл нопок бўлса, кўришмасликка узр бўлади. Иложи бўлса, қўлга бирор хушбўй воситалар суртиб олиш, ҳеч бўлмаса уни хушбўй совунда ювиб юриш мустаҳабдир.

Очиқ юз билан кўришиш

Қўл бериб кўришганда ҳар қандай ҳолатда ҳам қарши томоннинг юзига очиқ чеҳра билан юзланиш лозим.

 

Интернет саҳифаларидан Кумуш ИСАМАТОВА тайёрлади, 2017-07-31, 19:35 710
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.