26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лесото павильонига марҳамат!

КЕЧА ЭКСПО КЎРГАЗМАСИДА АФРИКАНИНГ ЛЕСОТО ДАВЛАТИ КУНИ ЎТДИ. МИЛЛИЙ МУСИҚА, РАҚСЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛДИ. ҚИРОЛЛИК ВАКИЛЛАРИ ҚАЙНОҚ ИҚЛИМНИНГ ЎЗИГА ХОС ГЎЗАЛЛИГИНИ НАМОЙИШ ЭТДИЛАР.

Байрам аввалида икки давлат мадҳияси ижро этилди ва байроқлари кўтарилди. Тантанага ташриф буюрган меҳмонлар мезбон мамлакат – Қозоғистон мадҳияси ижро этилаётганида қўлларини кўксига қўйиб, ҳурматини изҳор этдилар.

– Лесото қироллигининг ҳудуди денгиз сатҳидан 1400 метр юқорида,  – таништирди меҳмон мамлакатни Қозоғистон  Республикаси ахборот ва коммуникациялар вазири ўринбосари Қайрат Балиқбаев. – Чуқур даралар, юксак шаршаралар, балиқ ови, дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида учрамайдиган ҳайвонлар, паррандалар, балиқлар сайёҳлар эътиборини тортиши турган гап.  

Вазир ўринбосари ушбу мамлакат делегациясини миллий куни билан табрикларкан, Африкага, унинг ажойиб бир бўлаги – Лесото қироллигига эҳтиромини билдирди ва Буюк Дашт бағрида барпо этилган Астана шаҳрида ўтаётган улкан тадбир – ЭКСПО - 2017 меҳмонларимизда  қизиқиш уйғотишига ишонч билдирди. Зеро, миллатлар, мамлакатлар, қитъаларни бирлаштирувчи тадбир муштарак ғоялар туғилишига сабаб бўлиши шубҳасиз.

Келажак энергетикасини куйга солган Лесото қироллиги санъаткорларининг чиқишлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ушбу кунда ЭКСПОга ташриф буюрганлар қироллик ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-31, 19:36 672
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.