26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“БЕШ ҚИТЪА” кинофестивалига мактаб ўқувчилари ҳакамлик қилади

Астанада ўтаётган ХIII Халқаро “Еуразия” кино­фестивали доирасида болалар кинофестивали тантанали равишда очилди. 

Тадбирни очган Қозоғистон республикасининг маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиули, “Миллий кинематография санъати ва олимлари академияси” жамоат бирлашмаси президенти Айман Мусахўжаева, Астана шаҳрининг ҳокими Асет Исекешов ва “Оскар” ҳамда “Олтин глобус” соҳиби Николас Кейдж болаларга муваффақият тилашди. 

Кўплаб хорижий тан­лов­ларда совринли  ўринлар олиб юрган “Celebrity” шоу-мим болалар театрининг иштирокчилари саҳ­нала­ган қувноқ спектакль фестивалга файз бағиш­лади. Анжуман пайтида Қозоғистон, Фран­­ция, Нидерланд, Хитой, Аф­ғонистон, Эрон, Ҳиндистон каби кўплаб  эллар ижодий гуруҳларининг 15 фильми намойиш этилди. 

Киноанжуманнинг ҳа­­­­­камлар ҳайъати қозо­ғистонлик иқти­дорли бо­ла­­­­лардан иборат. Улар “Үздік фильм”, “Үздік сце­нарий”, “Үздік бала бей­несі” номинациялари бўйича ғолибларни аниқлайди. Ҳа­кам­лар ҳайъатининг раиси Нурбек Садуақасов Астана шаҳридаги 56-сонли мактаб-лицейнинг 11 синф ўқувчиси. У “Celebrity” шоу-мим болалар театрининг фаол аъзоси. Театр жамоаси 2016 йили Болгарияда ўтган “Golden Dream” халқаро танловида гран-при, 2016 йили Сочи шаҳрида ўтган “Кинотаврик” санъат фестивалида бош совринга эга бўлган. 

Беш кун давомида бола­лар танловида иштирок этаётган кино асарини холис баҳолаб, энг яхшиларини аниқлаймиз. Мен учун энг муҳими – сюжет умумийлиги ва асар тугуни”, дейди у. Ҳакамлар кенгашининг энг кичкинтой аъзоси – Аделя Абдуллина. У қозоқ миллий мусиқа академиясининг 2 синф ўқувчиси. 

Ҳозир болаларга бағиш­ланган ҳазил-мутойиба фильмининг тадбирларида қатнашмоқда.    

 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-08-01, 10:39 772
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.