26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мактубларингизни ўқиб

Улуғ ният ёр бўлсин 

"Жанубий Қозоғистон" газетасини мунтазам ўқиб бораман.Унда журналистларимиз янги замон руҳи, юрт ўтмиши ва келажагини биргаликда кўраётган, маънавият сарчашмаларидан сув ичаётган авлоднинг шукуҳи ва қудратини кўрсатишга интилишмоқда. Бу – улуғ ният. Газетада ажойиб шеърлар ҳам босилмоқдаки, уларни ўқиб, қалбинг ором олади, муаллифга беихтиёр миннатдорчилик билдиргинг келади. Фурсатдан фойдаланиб, муаллифлар, ажойиб ҳикоялари билан газетхонлар олқишига сазовор бўлаётган Малика Элтоева, Дилбар Қурбонтойқизи, Саодат Шарифбоева, Шомирза Мадалиев ва бошқа бир гуруҳ журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 

Сўз – инсон юрагининг энг тоза гулзоридан униб чиқади ва шундай юракларга кириб бориб, жўр бўлади. Бу муаллифларга, қаламингиз бундан ҳам ўткир бўлсин, дея келгуси ишларида омад тилайман, Ижодий муваффақиятлар сизларга ҳамиша ёр бўлсин! 

Неъматилла ҲАСАНОВ, 

меҳнат фахрийси.

 Тўлебий тумани. 

 

Дўст бўлсанг, ёнимда тур!

Отам ёнимда бўлмаса ҳам, қачонлардир қилган насиҳатлари билан менга доимо тўғри йўл кўрсатиб турадилар. "Тўйга тўёна билан келган бегонадан, азада биринчи марта кўринган қариндошдан қўрқ", дегувчи эдилар. Билсангиз, бугун тўйга келган кишиларнинг кўпини танимайман. Балки, юқори мансабга кўтарилганим сабабли улар тўёнасини кўтариб келгандир, деди бир дўстим ўғлини уйлантираётган куни. 

Мен ҳам ўйга толдим. Дарҳақиқат, оталаримизнинг қачонлардир қилган насиҳатлари бизга тўғри йўл кўрсатиб туради. Аммо омад кулиб турганда дўстим сингари уларни эслай оламизми? 

Бошингга иш тушганда елкангдан суямаган, яъни ёнингда турмаган ё сендан юз ўгириб кетган дўстдан душман афзал эмасми? 

Мўминжон АКРОМОВ.

Шимкент шаҳри.

 

, 2017-08-02, 19:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.