26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мавзуга қайтиб

Мен “Жанубий Қозоғистон”нинг ашаддий мухлисиман. 2017 йил 1 август, 86-сонида эълон қилинган “Ўпишиб кўришиш ҳаромми ё ҳалол?”, “Саломлашиш – одамийлик кўрки” мақолалари ҳақида фикр билдирмоқчиман. Бу икки мақолада долзарб мавзу кўтарилган. Уларни ўқиган одам, албатта, тегишли хулоса чиқариб олади, деб ўйлайман. “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида ҳам маънавиятимизга путур етказадиган одатлардан воз кечиш лозимлиги таъкидланган.

Минг афсуски, бугунги кунда “саломлашиш” деганда ёшлар бутунлай бошқа нарсаларни назарда тутаётганига гувоҳ бўламиз. Бошни бошга уриш, эркак-аёлнинг ўпишиб кўришиши, кўча ўртасими, серқатнов жойдами “ачом-ачом” қилиш, ё бўлмаса – “сомалайкум”, “сомкум” каби тушунарсиз, тутуриқсиз жумлалар билан ёнингиздан гўё “салом” бериб ўтиб кетиши табиий ҳолдек қабул қилинмоқда. Баъзи ёшлар “ассом”, деб қўйишади, саломни “калта” қилиб. Билиб қўйинг, “ассом” – “ўлим” дегани, “сизга ўлим тилайман”, деган маънони билдиради. Демак, билиб-билмай биргина сўз билан бировга ёмонлик тилаб қўйиш ҳеч гап эмас.

Шу ўринда бир ҳикоятни келтирмоқчиман:

Ҳазрат Навоий ўз мулозим ва дўстлари билан Астробод шаҳри кўчаларидан ўтиб кетаётган эканлар. (У киши ўша вақтда Ҳусайн Бойқаронинг ишонган бош вазири аъзами, Хуросон ўлкасининг иккинчи йирик арбоби эдилар). Бир вақт рўпараларидан бир йигитча чиқиб, пешвоз кела бошлабди. Шунда Ҳазрат Навоий шошилиб отидан тушиб, у йигитга пешвоз чиқади ва “Ассалому алайкум”, дея қуюқ кўришади. Узоқ ҳол-аҳвол сўрашиб, уни ўтказиб юборгач, отига миниб, йўлда давом этади. Шунда унинг ёнидаги мулозимлар: “Мавлоно, шундай муборак ёшда ва амалда бўлиб, бир муллаваччага нега бунча илтифот қилдингиз?” дея сўрашибди. Мир Алишер жавобан «Бу йигитча устозимнинг фарзанди бўладилар”, деган экан...

Набий (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “улов устидаги – пиёдага, юриб кетаётган – бир жойда турганга, турган – ўтирганга, озчилик – кўпчиликка, кичик – каттага салом бермоғи вожиб”, дея марҳамат қилган эканлар. Урфимизда кўришганда эркакларнинг аёлларга, ёшларнинг катталарга аввал қўл чўзмоғи одобдан эмас. Эркаклар аёллар, қиз-хотинлар билан кўришганларида бир оз гавдасини эгиб, ўнг елкасини тутадилар. Аёллар уларнинг елкаларини қоқиб сўрашадилар. Узоқ вақт кўришмай юрган қариндош-уруғлар, дўст-биродарлар қучоқ очиб кўришадилар.

Удумга кирган ўпишиб кўришиш эса маданиятимизга ҳам, динимизга ҳам мутлақо бегонадир. Буни  нафақат ёшлар, балки катта ёшдагилар орасида  ҳам учратиш мумкин. Шундай экан, бундай одатларга кўз юмиб қараб бўлмайди. Юқоридаги фикрлардан тўғри хулоса чиқарсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Бундай бачкана одатлардан халос бўлайлик. Саломлашиш одобининг таомилларига амал қилайлик. Маданиятимизга доғ туширмайлик, дўстлар!

 

 

К. САЙДАНОВА, 2017-08-02, 19:13 677
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.