26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳл келганда ақл қочади ёки неварасининг қотилига айланган буви

Қарағанди вилояти Сатпаев шаҳ­рида жорий йил март ойида мудҳиш жиноят содир бўлди. 

Ошхонада тинчгина тушлик тайёр­­­лаётган буви меҳмонхонада қизи ва неварасининг ўзаро қаттиқ баҳси, сўнгра жанжалини эшитиб қолади. Сўз баҳси негадир мушт­лашувга уланиб, унинг невараси ўз онасини бир неча марта калтаклаб ҳам улгуради. Ёши 12 да бўлса ҳам бақувват, аммо бефаросат бу болакай ошхонадан югуриб кирган бувисининг сўзларини ҳам писанд қилмай, унга ҳам бир неча марта қўл югуртиради. 

Бироз дақиқадан сўнг ўзини ўнглаб олган буви ошхонада овқат тайёрлаётган ош пичоғини жаҳл устида неварасининг кўкрак қисмига санчиб олади. “Жаҳл кел­ганда ақл қочади”, деган нақл бор, халқимизда. Ўз онаси ва бувисига қўл кўтарган фаросатсиз зўравон шу жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмади. 

Сатпаев туманлараро суди ушбу жиноий ишни синчиклаб ўрганиб чи­қиб, беихтиёр ўз неварасининг қотилига айланган бувини 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. 

Халқимизда “Қамишни бўш ушла­санг, қўлингни кесади”, деган нақл бор. Ушбу хунук воқеа, биринчидан, ҳозирги баъзи ёшларнинг тафаккур доираси тор ва мўрт эканлиги ҳамда кекса авлод ёшларнинг ҳаддан зиёд қўпол ҳаракатларини оғирсиниб қабул қилаётганига яна бир далолатдир. 

 

 

М. АЛИ, 2017-08-02, 19:20 810
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.