26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Р. Танирбергенов: «CORDIAL» савдо маркази – вилоятда ягона»

Мамлакатимиз янги тарихий даврга қадам қўйди. Мен йил бошидаги халққа Мактубимда Қозоғистоннинг учинчи янгиланиши бошланганини эълон қилдим. Шундай қилиб, биз ўзгаришнинг ўта муҳим икки жараёни – сиёсий ислоҳот ва иқтисодий янгиланишни белгилаб олдик. Бизнинг мақсадимиз равшан, йўналишимиз маълум, бу – жаҳондаги энг ривожланган 30 мамлакат қаторига қўшилиш... Мақсадга эришиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши керак. Бу сиёсий ва иқтисодий янгиланишларни тўлдирибгина қўймай уларнинг ўзагига айланади. 

Н. НАЗАРБАЕВ. 

«Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласидан. 

 

Июль ойининг сўнгги санаси – ҳафтанинг дастлабки кунида Туркистон шаҳри марказидаги Қизилўрда йўли бўйида жойлашган «Хан танири» – «СORDIAL» савдо марказида ажойиб тадбир ўтди. Тадбиркор Шуҳрат Набиев билан телефон орқали кўп муҳокама қилинган ушбу тадбир таклифномасини доимий обуначимиз, Қорачиқ қишлоқ округи ҳокими Фурқат Айметов орқали олдим. 

Туркистон шаҳрининг ҳокими Алипбек Ўсербаев билан вилоят маслаҳати депутати, Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси Рахим Танирбергенов раҳбарлигида Туркистон шаҳридаги қишлоқ округи ҳокимлари, тадбиркорлар, шаҳар маслаҳатининг депутатлари, Туркиядан ташриф буюрган ва яна кўплаб меҳмонлар 31 июль оқшомида юмшоқ мебеллар билан савдо қилувчи уч қаватли муҳташам савдо марказининг очилишига бағишланган тадбир шоҳиди бўлдилар. Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев Туркистонда тадбиркорликнинг ривожланиши учун яратилаётган шароитлар, янги иш ўринлари ҳамда эришилаётган натижаларга тўхталди. Туркистон шаҳри мебелсозлик бўйича айни пайтда жадал тараққий этмоқда. Ш. Набиев раҳбарлик қилаётган «СORDIAL» мажмуаси шулар жумласидандир. Харидорлар талаб-хоҳишига мувофиқ баҳолар белгиланган. Яъни, бу ерга келган харидор, албатта, ўз имконияти даражасида сифатли мебел харид қилади. Маҳсулот сифати, бежиримлиги, харидорлар ҳамёнига мақбул келадиган баҳолар – ушбу мажмуа тараққиётининг гаровидир. 

Вилоят маслаҳати депутати Рахим Кўлбайули эса ўз сўзида «СORDIAL» савдо мажмуасидек муҳташам мажмуа вилоятимизда йўқлигини такрор-такрор таъкидлади. Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар ичкарига таклиф этилгач, бунинг сабабини ҳамма тушуниб олди. Уч қаватли, ҳар қавати кўп юз квадрат метрни ташкил этувчи савдо мажмуасида кўргазмага қўйилган юмшоқ мебеллар дизайни ҳамда сифати, хилма-хиллиги билан меҳмонларни ҳайратлантиргани аниқ. Шаҳар маслаҳатининг депутати Ҳабибулла Азимов, Қорачиқ қишлоқ округи ҳокими Фурқат Айметовлар барча меҳмонлар каби, ўз таассуротларини баён этдилар. Дизайнерлар маҳорати билан мебель ичида мебель яратилишига эришилгани – аъло натижа. Ихчамликка интилиш йўлида эришилган яхши натижа бу. 

Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев Алматидан ташриф буюрган таниқли тадбиркор, Жанубий пойтахт ўзбек этномаданият бирлашмасининг фаол раҳбари Абдулла Исматуллаев ва унинг издош ҳамкори Ш. Набиевнинг иш режаларини диққат билан тинглаб борди. Қозоғистоннинг ҳамма вилоятларига етказиладиган «СORDIAL» маҳсулотларида «Туркистонда ишлаб чиқарилган» деган ёзув бўлиши шарт эканини шаҳар ҳокими Ш. Набиевга етказди. Ўринли таклиф. Зеро, Элбошимиз Н. Назарбаевнинг давлат ҳужжатларида биринчи навбатда Қозоғистонда, яъни ўзимизда ишлаб чиқарилган ватан маҳсулотларини харид қилиш орқали ишлаб чиқаришни қўллаш ва тараққий эттириш муҳим вазифа эканлиги қайд этилган. 

Қадрли меҳмонлар «СORDIAL» мажмуасини тўлиқ айланиб, олам-олам таассуротлар олиб, мажмуа ҳовлисида ноз неъматларга тўла дастурхонга таклиф қилинди. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов давлатимиз сиёсати ҳамда ишлаб чиқариш режасини амалга оширишда Шуҳратдек фаол тадбиркор фарзандни тарбиялаган падари бузруквори Алихон Алиакбаровга тантанали равишда «Өнегелі азамат» кўкрак нишонини тақдим этди. Алихон аканинг юзидаги самимий қувонч, фарзандининг ютуқларидан чексиз фахрланиш туйғуларини англаш қийин эмасди. «Туркистон» карнай-сурнайчилар гуруҳи, А. Яссавий номидаги халқаро университет санъаткорлари, санъат юлдузлари концерти давомида туркий оламнинг маданий пойтахти – Туркистон осмонига нурафшон мушаклар отилиб, байрамга ўзгача файз бахш этди. Кўп тилаклар, ниятлар янгради. Барчаси – тараққиёт, камолот, тинчлик, келажак учун. Ушбу ҳаловатли ниятлар ижобатини берсин, деймиз. 

 

P.S. Давлатимиз сиёсатини ўз саҳифаларида халқимизга етказаётган «Жанубий Қозоғистон»га обуна режасига баракали ҳисса қўшиб келаётган танти тадбиркорларимиз, алматилик Абдулла Исматуллаев, Шуҳрат Набиевлар каби фаол тадбиркорларимизга бунёдкорлик режаларини амалга оширишда янги куч, ғайрат, зафар ҳамда омадлар тилаймиз. Қорачиқ қишлоқ округига давлат томонидан белгиланган обуна режасига «СORDIAL» жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшиши аниқ. “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”. Мана шундай инсонлар бор экан, «Жанубий Қозоғистон»нинг нуфузи ортиб бораверади. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-02, 19:24 798
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.