26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тулкибошда ташаббуслар кўп

Элбоши “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” мавзуидаги Мактубида:

– Биринчи устувор, бу – иқтисодиётнинг жадал технологик замонавийлашуви. 

Биз рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилаётган янги саноатни ёйишимиз лозим. Бу муҳим мажмуавий вазифа. Мамлакатда, шу жумладан, соғликни сақлаш, таълим ва бошқа истиқболли соҳаларда, 3D принтинг, онлайн савдо, мобил банкинг, рақамли хизматларни ривожлантиришимиз шарт. Бу саноат ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиёти тузилмасини ўзгартириб ташлади ва анъанавий тармоқларга янгича сифат берди.

Шу муносабат билан Ҳукуматга алоҳида “Рақамли Қозоғистон” дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни топшираман. Қонунчилигимизни янги воқеликка мослаштиришимиз зарур. Шунингдек, коммуникацияларни ривожлантириш, ҳамма ерда оптик толали инфратузилмаларга уланиш имкониятини таъминлаш ҳам муҳим. Рақамли саноатнинг ривожланиши бошқа барча соҳаларнинг ўсишига туртки беради. 

Шунинг учун Ҳукумат IT соҳасини ривожлантириш масаласини алоҳида назарда тутиши лозим. Янги саноатнинг юксалишида инновацияларни қувватлаш ва уларни ишлаб чиқаришга жадал жорий этиш ҳам муҳим шартлардан ҳисобланади, – деган эди. 

Шу муносабат билан Жанубий Қозоғистон вилоятининг Тулкибош тумани ҳам корхоналарни ХХI асрга мослаштириб, янгилаётир. Туманда ишлаб турган корхоналарда янги рақамли технологияларни қўлланиш туфайли барпо этиладиган янги саноатни юксалтиришга эришиш – бош талабдир. Ана шу мақсадда тумандаги рангли цемент ишлаб чиқарадиган “Састөбе цемент” заводи модернизациялаш ишларига 1 млрд. 380 млн. тенгедан зиёд маблағ сарфлади.

Шунингдек, балиқ етиштирадиган “Ақсанат инжиниринг” корхонаси жадаллаштирилган индустриявий-инновациявий ривожлантириш дастурининг Минтақавий индустрия харитаси доирасида ишга туширилиб, янги технология асосида фаолият юритмоқда. Бугунги кунда Россия, Хитой давлатларига ўз маҳсулотларини тавсия қилмоқда. Бақра балиқлар етиштириш фермаси йилига 40 минг тонна балиқ, 300 кг. қора увилдириқ ишлаб чиқаради. 

Тулкибош – деҳқончилик учун қулай ҳудуд. Шоир-ёзувчилар бу ерларга таёқ қадасанг, дарахт бўлиб ўсади, деб таърифлайдилар.

Дарҳақиқат, бу сўзлар бежиз айтилмаган. Тупроғи унумдор, оқар ва ичимли суви мўл туманда сабзавот етиштириш учун қулай шароитлар мавжуд.

Шу вақтгача минтақа фуқароларининг талабини қаноатлантириб келган “Байтерек-4” биродарлигининг сабзавот консервалаш цехи бу йил янгиланди. Жанубдан ташқари, Қозоғистоннинг барча минтақалари, ҳатто яқин хорижга маҳсулотларини экспортлаш режаси бор. Ҳозирча улар йилига 1 млн. банка сабзавот ёпади.

Шунингдек, туманда концентрат ҳамда табиий ичимликлар чиқарадиган “Арсен ас” биродарлиги ҳам мавжуд. У бир йилда 2 минг тонна чанқовбости ичимликлар ишлаб чиқаради. 

Туманда 30 гектар майдонда индустриявий минтақа барпо этилган, ҳозирги кунда у жами қиймати 9 млрд. 39 млн. тенгени ташкил этувчи 6та лойиҳани амалга оширишни режаламоқда.

Улардан бири буғдойни қайта ишлайдиган “Еңбекші-2016” биродарлиги. Бу лойиҳанинг қиймати 2 664 млн. тенге бўлиб, 8 гектар ер ажратилган ҳамда 200 янги иш ўринлари очилади.

Сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган “Амир Мансур” корхонаси лойиҳасининг қиймати 236,0 млн. тенге. Ажратилган ер майдони 1,5 гектар. Корхона ишга туширилган пайтда 200 янги иш ўрини очилади. Яйловга ёйилган мол экологик жиҳатдан тоза сут бериши табиий. Туман ўзига хосликдан унумли фойдаланиш мақсадида корхона очаётгани таҳсинга лойиқ. 

Газланган, газланмаган сув ишлаб чиқаришга киришган “NutriCоrn” биродарлигининг 5440,0 млн. тенгедан иборат лойиҳасининг ҳам келажаги зўр. 150 одамни иш билан таъминлаш имкониятига эга корхона келгусида фақат Тулкибошни эмас, балки, бутун Қозоғистонни сифатли ичимли сув билан таъминлай олади.

Туманда кичик ва ўрта бизнес доимий эътиборда. Тулкибошни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида туманда 1та йирик, 7та ўрта, 23та кичик ҳамда 8та қўшма корхона томонидан йил бошидан буён 8 629, 5 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди, тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилаётганлар сони 17 344 кишига етди. Бу ўтган йил билан таққослаганда 106 кишига ёки 100,6 фоиз ортиқдир.

Кичик ва ўрта тадбиркорлик иншоотларининг сони 7 мингдан ошади. Фаол иш юритаётганлари 6 520. Шунингдек, олмали ҳудудда бизнес очаётган тадбиркорларга давлат томонидан ёрдам кўрсатилади.

Туманда тадбиркорликни ривожлантириш учун микронасия ташкилотлари ва иккинчи даражадаги банклар орқали насия олиш имкониятлари яратилмоқда. Тумандаги тўртта кичик насия ташкилоти ва “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҲЖ орқали 2 712 фуқарога 1 237,2 млн. тенге насия берилди.

Жанубда туризмни ривожлантириш масаласи Жансейит Туймебаевнинг диққат марказида. Фақат туризм соҳасини ривожлантириш орқали иқтисодиётни анча мустаҳкамлаш мумкин. Норасмий турда “иккинчи Швейцария” мақомига эга Тулкибош – туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай минтақа экани барчага маълум. Ҳозирги кунда тумандаги сайёҳларга хизмат кўрсатиш мақсадида – 2та меҳмонхона, меҳмон қабуллаш уйлари, 2та шифохона, 7та болаларга мўлжалланган мавсумий соғломлаштириш лагери, 17та дам олиш минтақаси сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Албатта, тоғ бағирларида дам олиш ўринлари қурилаётгани бежиз эмас. Чунки, туманга сайёҳлар кўплаб келмоқда. Уларни жалб этиш учун замонавий, барча талабларга жавоб бера оладиган ҳордиқ масканлари керак. Мана, яқинда тумандаги Керейт овулида қиймати 1 млрд. 200 млн. тенгелик оилавий дам олиш мажмуаси очилди. У бир вақтнинг ўзида 1000 кишини қабуллай олади. Бу – жуда истиқболли лойиҳа. Керейт овули – тоғ бағрида жойлашган. Доим дарахтлари шамолда тебраниб туради. Демак, Тулкибошни Жанубдаги сайёҳлик марказига айлантириш учун барча имкониятлар мавжуд.

Йўл – ҳар доим иқтисодиётнинг пойдевори бўлиб қолаверади. Тулкибош – Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган туман. Кунига қанчадан-қанча йўловчи ўтади. Шартли равишда олиб қарайдиган бўлсак, агар бир киши Тулкибошда бир соат бўлса, камида 500 тенге ташлаб кетади. Тулкибош ана шу имкониятдан унумли фойдаланиши керак. Шунинг учун чорраҳа бўйида жойлашган Жабағили овулида 70 одамга мўлжалланган “Жайлау” даволаш соғломлаштириш маркази ва халқаро “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” йўли бўйида йўловчилар учун сервис хизмат кўрсатиш маркази очилиши режаланмоқда. Келгусида лойиҳа амалга ошса, Тулкибош Жанубдаги донор туманлар қаторига қўшилиши мумкин.

Элбоши Мактубининг биринчи йўналишида аграр шўъба иқтисодиётнинг янги драйверига айланиши айтилган эди. Шу йўналишда туманда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг бирдан-бир йўли – ширкатларга бирлашиш ҳисобланади. Шу мақсадда Тулкибош туманида 2016 йили 6та ширкат тузилса, бу йил 18таси ташкил топди. Хўжаликлар ширкатларга бирлашган тақдирда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми ҳам ортиши табиий.

Меҳнат самарадорлигини ошириш йўналишида автоматлаштириш, янги инновациявий усулларни қўллаш орқали маҳсулдорликни ошираётган хўжаликлар ҳам бор. Чунончи, “Кентау”, “Мөлдір”, “Көктал” деҳқон хўжаликлари энг сўнгги технологик усуллардан фойдаланиб, Туркия ҳамда Польша мутахассислари билан биргаликда олма боғлари барпо этиб, мўл ҳосил олмоқда.

Ҳар туман ўз брендини шакллантириши керак. ХХI аср – брендлар асри. Халқ кўпинча брендга ишонади. Тулкибош ҳам Алмати каби эл орасида олмаси билан машҳур. Собиқ Иттифоқ тарқаб кетган пайтда тумандаги олма боғлари қаровсиз қолиб, талон-торож қилинган эди. Сўнгги 5 йилда боғдорчилик қайта тикланмоқда. Таъми тилни ёрадиган маҳаллий олма нави ҳам тикланди. Бугунги кунда туманда 3000 гектардан зиёд боғ-роғ мавжуд бўлса, интенсив боғлар майдони – 230 гектарни ташкил қилади. Режага мувофиқ, туманда жорий йил 356 гектарда олма боғи барпо этилди. Унинг 115 гектари интенсив боғ. Мазкур дарахт 3 йилдан кейин мева бера бошлайди. Боғдаги кўчатлар 20 йилгача ҳосил беради. Интенсив боғ оддий боғларга қараганда 10 баравар кўп маҳсулот беради. Келгусида Тулкибошда бундай боғлар майдони йилдан-йилга ортиб боради.

Мактубда белгиланган “Нурли ер” уй-жой дастури бўйича вазифалар ҳам амалга оширилмоқда. Йил бошида туманда 64 ҳамда 32 квартирали 2та уй-жой фойдаланишга берилди. Туманда 4 245 одам ер участкаси олиш учун навбатда турибди. Уларга уй-жой қуриш учун ер участкаси навбати билан берилади.

Тулкибош, Састўбе, Балиқчи, Жабағили овул округларида лойиҳалаш ишлари якунланди. Энди инжинерлик инфратузилмалари қурилишини лойиҳалаш учун смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

 

 

 

Нурбўл ТУРАШБЕКОВ, Тулкибош тумани ҳокими, 2017-08-03, 10:23
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.