26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий-руҳий марказлар иш бошлади

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Оиладаги зўравонликларсиз Қозоғистон” пилот лойиҳаси доирасида Шимкент шаҳрида оиладаги зўравонликлардан азият чеккан фуқароларга ижтимоий-руҳий ва тиббий хизмат кўрсатиш марказлари очилди.

Бундай марказларнинг очилишига сабаблар бисёр. Айниқса, гиёҳвандлик, ичкиликка ружу қўйган шахсларнинг оилаларида тазйиқ, зўравонлик ҳолатлари кўп учрайди. Турмуш даражаси ночор оилалар ҳам бундан мустасно эмас. Лойиҳанинг мақсади эса “жамиятнинг бир бўғинидаги” жанжалларга барҳам бериб, муқаддас оила тотувлигини сақлашдан иборат. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Е. Садир раҳбарлигидаги гуруҳ дастлаб  Ломоносов кўчасида жойлашган “Инқироз маркази”нинг очилишида қатнашди ва вилоят ҳокимининг совғасини топширди.

Мазкур марказ – оилада жабр кўриб, зўравонликдан азият чеккан фуқаролар ва оила аъзоларига руҳий, ижтимоий ёрдам беради. Марказ Қозоғистон Республикасининг “Қизил ярим ой” жамияти тасарруфида бўлиб, лойиҳани “Қорғау-Астана” жамғармаси амалга оширмоқда.

Марказ қуйидаги хизматларни кўрсатади:

- вақтинча бошпана билан таъминлаш;

- таълим бериш, маданий тадбирлар уюштириш;

- руҳий ёрдам бериш; 

- ўзини-ўзи иш билан таъминлашга кўмак кўрсатиш;

- ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

- “Турмуш зўравонликларидан азият чекканларга махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш андазаларини тасдиқлаш тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг 2016 йил 21 декабрдаги 1079-сонли буйруғига мувофиқ хизматларни амалга оширади.

Марказда ижтимоий ходимлар, руҳшунос, ҳуқуқшунос, ижтимоий тадбирлар бўйича консультантлар, шифокор, маданий тадбир уюштирувчиси каби тажрибали мутахассислар хизмат кўрсатади. 

Янги очилган марказда қабулхона, шифокор хонаси, тегишли жиҳозлар билан таъминланган руҳшунос хонаси, ётоқхоналар, ошхона, болалар майдончалари мавжуд. 

Шундан сўнг, Е. Садир Байитули кўчасидаги “Тиббий-руҳий реабилитация маркази”да бўлиб, мижозлар учун яратилган шароит билан яқиндан танишди.

Марказ психофаол моддаларни фойдаланувчи фуқароларга тиббий-руҳий ёрдам кўрсатади. Марказда нарколог, руҳшунос, психотерапевт ва ижтимоий ходимлар фаолият юритади. У ерда даволаш андазаларига мувофиқ наркологик ва тиббий ёрдам, руҳий кўмак кўрсатади, шунингдек, реаблитация курсларини ўтказиб, тренинглар уюштиради, лаборатория ва инструментал услубларда текширувлар ўтказади.

Марказ куну тун ишлайди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари шундан сўнг “Самал-3” кичик тумани, Ал Форобий кўчасидаги “Ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш хизмати” фаолияти билан танишди. У Шимкент шаҳри ҳокимлигининг Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳудудий маркази қошида очилди. 

Марказда жабр кўриб, зўравонлик азобини тортган, ёт диний оқимлардан азият чекканларга руҳий кўмак бериш борасида қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

- хизмат олувчиларни қабул қилиш;

- махсус ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ва Қозоғистон қонунларига мувофиқ ижтимоий ёрдам;

- руҳий кўмак кўрсатиш, жумладан, суҳбатлашиш, тинглаш, кўнгилни кўтариш, фаолликка чорлаш;

- “Ижтимоий руҳий қўллаб-қувватлаш хизмати” марказида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий-руҳий хизмат кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш тадбирларини юритган ҳолда ижтимоий масалаларни ҳал этишга ёрдамлашиш.

Марказлар очилиш тадбирида ҚР Бош прокуратурасининг муҳим масалалар бўйича катта ёрдамчиси С. Турсинбекова ҳам иштирок этди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-03, 10:31 644
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.