26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Амирдин АЛИШЕВ: “Мақсадимиз – давлат хизматининг сифатини ошириш”

– Аҳлоқ бўйича вакил ла­во­зими таъсис этилганига ҳам бир йилдан ошди. Сизга юкланган вазифаларга тўхтал­сангиз? Натижалар эса оддий фуқароларни ҳам қизиқтириши табиий...

– Маълумки, Аҳлоқ бўйича вакил – давлат хизматидаги янги институт ҳисобланади. Хизмат доирасидаги одоб меъёрларига риоя қилинишини назорат қи­лиш, давлат хизматчилари ва фуқароларга маслаҳатлар бе­риш, вакилнинг асосий вази­фаси.

Ўтган йили биз белгиланган режани тўлиқ бажардик. Уму­­­ман олганда, ўтган вақт ичида барча туман ва шаҳар­ларнинг ҳокимлари ва вилоятдаги бош­­­­­­­қармаларда давлат хиз­­­мат­чиларининг одоб меъёр­ларига риоя қилиши, уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат тўғрисидаги қонунларнинг ижро­сини таъминлаш мақсадида анжуманлар ўтказдик. 

2016 йилда жами 97та тад­бир ўтказсак, жорий йилнинг 20 июлигача 56та тадбир уюш­тирилди. Унинг биттаси вилоят маслаҳатида, биттаси эса Тул­­­кибош тумани, Балиқти овул округида ўтди. Вилоят бошқармаларида – 16та, Шим­­­кент шаҳрида – 15та, туман ва шаҳарларда – 7та ва бошқалар. Айтиш жоизки, 2016 йилда Аҳлоқ кодексини тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида 108та видеолавҳа, радиохабар ва мақолалар эълон қилинди.

– Ўзингиз таъкидлагандек, Аҳлоқ бўйича вакилнинг яна бир вазифаси – дав­­­лат хизматчилари ва фуқа­­­­роларга ўз ваколати доира­­­­­­сида маслаҳат бериш, за­­­­рур бўлганда давлат хиз­­­­матчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Ўтган даврда сизга шикоят ёки арз қилиб келганлар кўп бўлдими?

– Ўтган йили давлат хиз­­матчилари ва фуқаролардан 108та арз-шикоят тушган бўлса, жорий йилнинг 20 июлигача номимга 38та шикоят келди. Уларда Аҳлоқ кодексига риоя қилмаслик, уй қуришга ер участ­каси олиш, ишга жойлашиш, ваколатли органларнинг ишидан кўнгил тўлмаслик масалалари акс этган. Олти киши телефон орқали мурожаат қилса, вилоят ҳокимлигида ташкил этилган махсус қабулхонада 13 кишининг шикоятини тингладим. Почта орқали эса 10 киши хат йўллаган. Уларнинг барчасига тегишли жавобларни бердик.

– Олиб борилаётган ишлар самара бермоқдами?

– Албатта. Мамлакатимиз тараққий этиши учун фуқа­роларнинг давлат бошқаруви тизимига ишончи юксак бўлиши зарур. Бу ишонч кўпинча давлат хизматчиларининг хулқи, одоби, муомаласи, юриш-туришига ва касбий малакасига қараб шаклланади. Биз мана шу эзгу йўлда меҳнат қилмоқдамиз.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ суҳбатлашди, 2017-08-03, 10:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.