26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оилага бағишланган концерт

ШИМКЕНТДА ОИЛАДАГИ ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШГА БАҒИШЛАНГАН  КАТТА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Аввал хабар қилга­нимиздай, ҚР Бош про­куратурасининг “Ои­­­­­­­ла­даги зўравон­­­­ликларсиз Қозоғистон” пилот ло­йиҳаси амалга оши­ри­лиши муносабати би­лан якуний гала-кон­­­­­­­­­­­­­­­­церт ўтди. Унда рес­публикамизнинг та­­­­ниқ­ли эстрада юл­дузлари Роза Рим­ба­е­ва, Жубаниш Жек­сенули, Нағима Есқа­лиева, Алтинай Жўра­баева, Шахизада, Сәкен Майғазиев, Жанбўлат  Ербатиров, Жазира Ба­йирбекова ва бошқа санъаткорлар иштирок этиб, шимкентликларга кўтаринки кайфият ба­ғишлади.

Элбоши Нурсултан На­зар­баевнинг “Кела­жак­ка йўлланма: маъна­вий янги­ланиш” мақо­­­­ласида тилга олин­ган вазифаларни амалга ошириш борасида эли­мизда илк бор амалга оширилаётган лойиҳанинг мақсади – оилавий жанжалларнинг олдини олиб, бирлигини сақлаш, зўравонлик кўринишларини бартараф этишга қаратилган тадбирлар  ўтказиш, шунингдек, урф-одат,  анъаналаримизни асраш ва янгилашдан иборат.

Лойиҳанинг раҳбари  ҚР Бош прокурорининг катта ёрдамчиси Салтанат Турсинбекова зўравонликка қарши ҳаракатлар ислоҳотининг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди. 

Мазкур лойиҳани юртга кенг тарғиб қилиб, кўпчиликни қизиқ­тираётган саволларга жавоб бериш мақсадида прокурорлар, ҳатто, Шимкент бозорларида очиқ қабуллар ўтказиб,  минтақадаги 26 қишлоқ округида учрашувлар ташкиллаштиришди. 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-08-03, 10:34 267
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.