26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятимизнинг 4113 ўқувчиси ямтда 100 зиёд балл тўплади

Вилоятимизда Ягона миллий тестда 100дан юқори балл тўплаган ўқувчилар сони 4113 нафарга етди. Ўтган йил билан таққосласак, жорий йилда 675 ўқувчи кўп. 100дан 120 баллгача тўплаган ўқувчилар сони – 3004, 121дан 140 баллгача тўплаганлар эса 1109.  Бу ҳақда Ягона миллий тест ва қабул имтиҳонларининг натижалари муҳокама этил­ган Қозоғистон Рес­пуб­­ликаси Ҳукуматининг нав­­батдаги селектор мажлисида айтилди. 

Мажлисда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ва минтақадаги соҳа етакчилари онлайн тарзида қатнашди. 

Умуман олганда, республика бўйича ЯМТда 88595 мактаб битирувчиси иштирок этган. Республика бўйича ўртача балл 80,5ни ташкил этди.

Жанубий Қозоғистон ви­ло­­­­­я­ти бўйича 2016-2017 ўқув йи­лида 11-синфни 32871 ўқувчи тамомлади. Улардан 21668 на­фари, яъни 78,2 фоизи тестда қатнашишга ариза берган бўлса, 21323 нафари иштирок этди. Тестда қатнашмаган 312 ўқувчи ўз аризасига кўра, 29 нафари соғлиги туфайли, 4 ўқувчи эса Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг қарорига кўра (халқаро олимпиада ва илмий лойиҳа ғолиблари) ЯМТдан озод этилган. 2017 йилги ЯМТ натижасига кўра, вилоятнинг ўртача балли 76,8ни ташкил қилди.

Жорий йилда ЯМТ низомига мувофиқ, тест топширган 21323 нафар битирувчидан 882 нафари ёки 4 фоизи ижодий имтиҳон топширди.

Ўтиш поғонаси, яъни 50 балл­дан кам тўплаган ўқувчилар сони – 2766. Улар қайтадан тест топширишлари мумкин. 1-8 августгача ҳужжатлар қабул қилинса, 19-24 август оралиғида тест топширилади. Шунда ҳам ўтиш баллини тўплай олмаса, ўқувчига ОЎЮнинг биринчи се­местрида пулли ўқиш имконияти берилади.

Вилоятимиздаги 1347 нафар “Олтин белги” эгаларининг 1327 нафари ЯМТда қатнашди. ЯМТдан озод этилган 20 ўқувчининг 3 нафари халқаро олимпиада ва илмий лойиҳа ғолиби бўлса, 17 нафари чет элда таълим олиш грантини ютиб олган.

Ёдингизга солсак, вилоят мак­­таблари битирувчилари рес­­­­публика битирувчиларининг 25 фоизини ташкил қилади. Ягона миллий тест топширадиган республика битирувчиларининг 23,7 фоизи вилоятимиз ўқув­чиларидир.

 

         

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-08-03, 10:42 238
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.